Дзюдо: Шарофиддин Лутфуллаев ҳамда Диёра Келдиёрова бронза медалини қўлга киритди

  • 12 декабря, 2019, 17:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича нуфузли "Мастерс" сериясига кирувчи турнирнинг биринчи куни терма жамоамиз учун омадли келди.

Tecno

Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Диёра Келдиёрова бронза медали учун кечган беллашувни ғалаба билан якунлади. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра россиялик кучли рақибаси Наталия Кузиутинага қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди.

Келдиёрова бронза медали билан бирга қимматли 900 рейтинг очкосига ҳам эга чиқди. Бироз аввал -60 кг вазн тоифасида иштирок этган жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию