Дзюдо. Тошкентда ўтадиган мусобақа учун қуръа ташланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси тўрт кун давомида кадетлар ва ёшларнинг катта дзюдо байрамига мезбонлик қилади.

28-29 май кунлари Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган Осиё Кубогининг кадетлар ўртасидаги беллашувлари ўтказилса, 30-31 май санасида ёшлар орасида кучлилар аниқланади. 

Мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари, Россия, Озарбайжон, Грузия, Эрон, Мўғулистон, БАА, Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Саудия Арабистони каби давлатлардан келган 1200 нафардан зиёд спортчи медаллар учун кураш олиб боради. Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!