Дзюдо. Яна бир олтин муборак, Ўзбекистон!
-100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Музаффарбек Тўрабоев ҳам ўз номини жаҳон чемпионлари қаторига зарҳал ҳарфлар билан битиб қўймоқда. Полвонимиз чемпионлик беллашувида канадалик Кайл Реес устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, бундай натижа спортимиз тарихида бўлмаган. Илк бор терма жамоамиз жаҳон чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлмоқда. Ғалаба муборак, азиз мухлислар!
Фикрлар