
Дзюдочиларимиз Австрияда учта медаль қўлга киритди
Grand Prix Upper Austria турнирида 3 та медаль қўлга киритилди.
Австриянинг Линс шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи турнир ўз ниҳоясига етди.
Уч кун давомида дунёнинг 52 мамлакатидан келган дзюдочилар медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришди. Якунда Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакиллари 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Ўзбекистон терма жамоаси Австрия Гран-присида 1 та кумуш, 2 та бронза медалига эга чиқди. Тошкент "Катта Дубулға" турнирида бўлгани сингари Линсда ҳам ёш дзюдочиларимиз ўзларини кўрсатишди.
Фикрлар