Дзюдочиларимиз Европа очиқ чемпионатида иштирок этишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабар берганимиздек, ўтган ҳафта якунида Европанинг бир қато мамлакатлари дзюдо бўйича халқаро турнирларга мезбонлик қилди. 

Эркаклар ўртасида қитъавий очиқ чемпионат Прага шаҳрида ўтказилиб, унда ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Вакилимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ бу босқичда мағлуб бўлгач, бронза медали учун курашда иштирок этиб, мусобақани 3-ўрин билан якунлади. 

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада эса йигитларимиздан Жайҳунбек Назаров (-66 кг) бронза, қизларимзидан Нилуфар Эгамбердиева (-52 кг) кумуш ҳамда Ҳалимажон Қурбонова (-44 кг) бронза медалига сазовор бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!