Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионати навбатдаги кунида 3 та медаль қўлга киритди

  • 27 Aug 10:35
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари ҳам ортда қолди.

Tecno

Қувонарлиси, кечаги кун қаҳрамонлари орасида уч нафар дзюдочимиз ҳам шоҳсупага кўтарилди. Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Алишер Саманов (-81 кг) кумуш медални қўлга киритди. Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг) Самариддин Муҳбиддинов (-73 кг) Жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!