Дзюдочиларимиз Марокаш Гран-присида иштирок этишади

8-10 март кунлари Марокашнинг Марракеш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензион рейтинг очколарини берувчи жорий мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

МОҚнинг хабар беришича, ушбу турнирда иштирок этиш учун мураббийларимиз 14 спортчини танлаб олишган. Унга кўра қуйидаги таркиб Марокаш сафарига йўл олади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев ва Достон Рўзиев;

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов ва Сардор Нуриллаев;

-73 кг: Ҳикматилла Тўраев ва Ғиёсжон Бобоев;

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев;

-90 кг: Яҳё Имомов;

-100 кг: Шерали Жўраев ва Муҳаммадкарим Хуррамов;

-57 кг: Амина Мамедова;

-63 кг: Ҳожинисо Комолиддинова;

-70 кг: Муҳайё Ибрагимова;

-78 кг: Шоҳиста Анорова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!