Дзюдочиларимиз Оренбург турнирида олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди

18-19 май кунлари Россиянинг Оренбург шаҳрида дзюдо бўйича Европа очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили совринли ўринларни қўлга киритди.

Энг оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз Алишер Юсупов (+100 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, -81 килогармм вазн тоифасида ҳаракат қилган Мусо Собиров бронза медали билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этгани учун ҳам ўзида 20 га яқин мамлакат вакилларини жамлади. Юсупов бу ғалабадан кейин жаҳон рейтингига 100, Олимпиада учун 50 рейтинг очкосини, Собиров эса мос равишда 50 ва 25 очколарини қўлга киритди. Ушбу натижа билан дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида Россия, Беларус ва Франция терма жамоаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллашди.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!