Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди

20-23 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Халқаро дзюдо федерациясининг янги низомига кўра, қитъа биринчиликлари ҳам Гран-при турнирлари билан бир хил миқдорда Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Бугун эрта тонгда спортчиларимиз Тошкент-Дубай йўналиши бўйлаб БААга жўнаб кетишди. Мазкур қитъа биринчилигида 13 нафар дзюдочи юртимиз шарафини ҳимоя қилади, дея хабар бермоқда МОҚ. Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз эса қуйидагича:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматилло Тўраев
-81 кг: Камолиддин Расулов ва Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Яҳё Имомов ва Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-63 кг: Ҳожинисо Комолиддинова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Нодира Йўлдошева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!