Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги халқаро йиғинда иштирок этишди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-йиғин машғулоти бўлиб ўтди. Унда маҳаллий терма жамоа вакилларидан ташқари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этдилар, дейилади МОҚ берган маълумотда.
19-27 март кунлари ўтказилган мазкур йиғин Токио Олимпиадасига лицензия берувчи олдиндаги йирик мусобақаларга ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб берди.
““БИИК” спорт базасида ташкил қилинган мазкур йиғин дзюдочилар учун жуда ҳам фойдали. Бу орқали терма жамоалар тажриба орттирибгина қолмасдан, ўз имкониятларини яна бир карра синовдан ўтказиб олишди”, – деди Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Айдин Смагулов.
Фикрлар