Дзюдочиларимиз Тбилиси сафарига йўл олишмоқда

29-31 март кунлари Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги йирик мусобақа бўлиб ўтади. Токио олимпиадасига лицензион очко берувчи мавзкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 6 нафар дзюдочи билан иштирок этади, дея хабар бермоқда МОҚ. 

Мусобақада қатнашадиган делегациямиз бугун тушдан сўнг Тошкент – Олма-Ота – Тбилиси йўналиши бўйлаб Грузия сафарига отланишади. Тбилиси Гран-присида иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев
-73 кг: Ҳикматилло Тўраев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Яҳё Имомов ва Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
Мураббийлар: Ўктам Раҳмонов ва Адҳам Жамолов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!