Дзюдочиларимиздан бугун Осиё-Океания чемпионатида 3 та медаль

Хабарингиз бор, айни кунларда БААнинг Фужайра шаҳри дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, бугунги кун беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Мазкур кун доирасида татамига чиққан юртдошларимиз 2та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Кумуш медаллардан бири -70 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Гулноза Матниязовага насиб этди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда дзюдо ватанидан бўлмиш япониялик Шихо Танакага имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, яна бир кумуш медални -81 килограмм вазн тоифасида курашган Шарофиддин Болтабоев қўлга киритган бўлса, Ҳикматиллоҳ Тўраев -73 килогармм вазнниг бронза медали учун кечган беллашувларидан бирида тожикистонлик рақибини мағлуб этди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Кеча Диёра Келдиёрованинг эришган муваффақияти билан ҳисоблайдиган бўлсак, дзюдочиларимиз мазкур чемпионатда жамғарган медаллари 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1та бронзани ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!