"Еб тўймас" Ванда Нара! У Икардини хонавайрон қилмоқчи

Ванда Нара аргентиналик футболчи Мауро Икарди билан ажрашганидан кейин 100 миллион дорлларлик мулкка эга бўлиши мумкин. Бунга кўчмас мулк ва ҳашаматли маҳсулотлар киради.

Журналист Эстефи Берардининг хабарига кўра, "Галатасарой" ҳужумчисининг собиқ рафиқаси бундан ташқари унинг бутун фаолияти давомидаги фойдасининг ярмига эга чиқмоқчи. 

Журналистнинг таъкидлашича, Ванда ўзининг яқинларига: "Биз 20 миллион доллар учун бир биримизни ўлдиришга тайёрмиз", - деб айтган. 

Ноябрь ойида Ванда Нара Икарди билан ажрашаётганини эълон қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!