Хабарингиз бор, Чемпионлар лигаси янги мавсуми старт олди. Чемпионатнинг дастлабки туридан ўрин олган учрашувларнинг барчаси ўз ниҳоясига етди. 

"A" гуруҳи

1-турда энг кўп гол урилган ўйинлар айнан ушбу гуруҳдаги жамоалар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда киритилди. "Копенгаген" "Галатасарой" меҳмони бўлиб, дуранг ўйнади. Эльюнусси ва Гонсалвешларнинг голлари эвазига 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган меҳмонлар 86 ва 88-дақиқаларда дарвозасидан тўп олиб чиқди. Боэ ва Тете ўйин қаҳрамонлари. Иккинчи тўқнашув грандлар ўртасида бўлиб ўтди. "Бавария" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг биринчи таймида мюнхенликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлим бошида Хойлунднинг орадаги фарқни қисқартиришига қарамай, Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоадошларини тинчлантирди. Сўнгги дақиқаларда эса Каземиро дубль қилишга муваффақ бўлди. Орада Тель ҳам Оанани ранжитди. Мазкур ўйинлардан кейин гуруҳда "Бавария" пешқадам, "Копенгаген" 2, "Галатасарой" 3-ўринни эггалади. "Манчестер Юнайтед" сўнгги поғонага жойлашди. 

photo_2023-09-21_05-49-43

"B" гуруҳи

Сўнгги бор 2016 йили Чемпионлар лигасида ўйнаган "Арсенал" турнирни йирик 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Дастлаб, Сака ҳисобни очди. Шундан сўнг Троссард, Жезус ва Эдегорнинг ажойиб голлари жамоага супер ғалабани тақдим этди. "Севилья" - "Ланс" баҳсида томонлар дурангга имзо чекди. Окампос тезкор гол уриб, ҳисобни очди. 24-дақиқада эса Фюльжени стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, имкониятларни тенглаштириб қўйди. Ҳусанов мазкур баҳсда захирада қолди ва унинг ЧЛдаги дебюти чўзилди. Гуруҳда эса жамоалар қуйидагича жойлашди. 

и

"C" гуруҳи

Иккала ўйинда ҳам сўнгги дақиқаларгача ғолиб номи аниқ эмасди. "Реал" - "Унион Берлин"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳа, яна Беллингем гол уриб кетди. Учрашув давомида ҳужумларни тўхтатмаган мадридликлар охири немислар дарвозасига йўл топди. "Наполи" "Брага" стадионига сафар уюштириб, уйига очкосиз қайтиши ҳам мумкин эди. Биринчи тайм сўнггида Ди Лоренцо ҳисобни очди. 84-дақиқада Брума Мерет дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмай Ниакате автогол уриб қўйди ва неаполликлар 3 очкони илиб кетди. 

photo_2023-09-21_05-50-54

"D" гуруҳи 

"Реал Сосьедад" - "Интер" ўйинида меҳмонларнинг омади келди, деса ҳам бўлади. 4-дақиқадаёқ олдинга чиқиб олган Испан клуби учрашувда устунлик қилди. Аммо 87-дақиқада Мартинес ўйин давомида юзага келган илк яхши вазиятдан фойдаланди ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин "Бенфика" ва "Зальцбург" ўртасида бўлиб ўтди ва бироз кутилмаган ҳолат юз берди. Меҳмонлар 0:2 ҳисобида португалияликларни таслим қилиб, 3 очкони қўлга киритди. Ушбу натижага 13-дақиқанинг ўзидаёқ Антонио Силва (ҳимоячи)нинг қизил карточка олиб, "Бенфика"нинг бир киши кам бўлиб қолгани ҳам сабаб бўлгандир.   

photo_2023-09-21_05-51-28

"E" гуруҳи

"Фейеноорд" ўз майдонида "Селтик"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Стенгс ва Жаҳонбаҳшнинг голлари жамоага 3 очко тақдим этди. Меҳмонлар таркибидан икки футболчи қизил корточка олиб, майдонни тарк этди. "Лацио" - "Атлетико" баҳсида "матрасчилар" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан бой берди. 90+5 дақиқада мезбонлар посбони Проведель боши билан Облак дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

photo_2023-09-21_05-51-51

"F" гуруҳи

"Ўлим гуруҳи"да ҳеч қандай сенсация кузатилмади. ПСЖ "Боруссия" қийинчиликсиз таслим қилди. Мбаппенинг пенальтидан ҳисобни очгани ва Ҳакимининг голи орқали парижликлар зафар қучди. Меҳмонлар учрашув давомида 1 дона аниқ зарба берди. "Милан" - "Ньюкасл" баҳсида эса инглизларнинг посбони Поуп жамоасига 1 очкони олишга катта ёрдам берди. Дарвозабон 8 та сейв амалга ошириб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди. 

photo_2023-09-21_05-52-38

"G" гуруҳи

"Лейпциг" "Янг Бойц" майдонига сафар уюштириб, ишончли тарзда ғалабага эришди. Симакан 3-дақиқада тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи таймнинг ўзида жавоб қайтарган мезбонлар иккинчи бўлимда икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Немис клуби шу тариқа, 3 очкони қўлга киритди. "Манчестер Сити" "Срвена Звезда"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида "шаҳарликлар" 37 марта дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ҳисобни меҳмонлар очди. Иккинчи таймда Альвареснинг дублидан сўнг Родри ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 

photo_2023-09-21_05-54-07

"H" гуруҳи

"Барселона" "Антверпен"ни аяб ўтиргани йўқ. Фелишдан икки гол ва бир ассист. Левандовски, Гавилар ҳам бир мартадан бельгияликлар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Йелленинг автоголи билан ҳисоб 5:0 кўринишга келди. Шу тариқа, каталонияликлар гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. "Шахтёр" - "Порту" ўйинида Консейсао шогирдлари қийинчиликсиз мезбонларни таслим қилди. Учрашувнинг дастлабки ярим соатида барча голлар урилганди. Галено дубль қилган бўлса, Тареми битта гол урди. 13-дақиқада Келси жавоб қайтарди.  

photo_2023-09-21_06-22-21

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!