EЧЛ 2-турида Марселонинг ўйнаши сўроқ остида, Иско эса баҳсда қатнашиши мумкин

Ла Лига доирасида кечган "Атлетико" - "Реал" (0:0) қарама-қаршилигидан сўнг, "Реал" якшанба куни машғулотларни ўтказди.

Дербида иштирок этган футболчилар тикланиш машқларини ўтказишди. Жамоанинг қолган футболчилари кўпроқ меҳат қилишди.

Тахмин қилинишича, Иско Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Брюгге"га қарши баҳсда иштирок этади.

Марсело эса якка тартибда машғулотларни ўтказди ва у майдонга тушиши сўроқ остида турибди.