ЕЧЛ. «Арсенал» Прагада ишончли ғалабани қўлга киритди
«Арсенал» сафарда «Славия»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасидаги очколарини ўнтага етказди.
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида Праганинг «Славия» клуби ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
9-дақиқада Виктор Дьёкерешнинг узатмасидан сўнг Нони Мадуэке ҳисобни очди. 38-дақиқада эса швециялик ҳужумчи бу сафар испаниялик Микель Меринонинг голли узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Учрашувнинг 90-дақиқасида Виктор Новак битта гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу натижани ўзгартириш учун етарли бўлмади.
Шу тариқа, «Арсенал» очколари сонини 10 тага етказди. Жамоа учта ғалаба ва бир дуранг қайд этган. «Славия» эса тўрт турдан сўнг 1 очко билан қолди.

Изоҳлар (0)