ЕЧЛ. "Арсенал" - ПСЖ 2:2 (Видео)
Европа чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 5-тур марказий ўйинида "Арсенал" ва ПСЖ ўзаро куч синашди.
Қизғин кураш ва голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Оливье Жиру пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
60-дақиқада Марко Вератти ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо 77-дақиқада Лукас Моура парижликларни мағлубиятдан сақлаган гол муаллифига айланди.
Қуйида ушбу учрашувда киритилган барча голларни кўришингиз мумкин:
Фикрлар