ЕЧЛ. “Атлетико Мадрид” — “Арсенал” жамоалари ўртасидаги илк ўйинда дуранг қайд этилди
УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
“Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб, 44-дақиқада Виктор Дьёкереш пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлади ва 56-дақиқада жамоа фойдасига пенальти белгиланди. Хулиан Альварес эса 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт давомида бошқа гол киритилмади.
Маълумот учун, жавоб баҳси 6 май куни Англияда ўтказилади.
- Европа - Лига чемпионов
- Полуфинал
Атлетико Мадрид
- Julián Alvarez 56'
Тугаган
1
:
1
30.04.2026 00:00
Арсенал
- Viktor Gyökeres 44'

Фикрлар