ЕЧЛ. "Атлетико"нинг аҳволи янада қийинлашди, "Наполи" ва "Брюгге" эса плей-офф йўлланмасини нақд қилди

Европа Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Атлетико" - "Брюгге" ва "Наполи" - "Аякс" учрашувлари якунига етди. Қизиқарли кечган баҳсларда мадридликлар Бельгия клуби қаршилигини синдира олмаган бўлса (0:0), "Наполи" "Аякс"га ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:2.

Дурангдан кейин "матрасчилар" ҳсиобидаги очколар сони 4 тага етди ва ҳозирча гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Брюгге" эса 10 очко билан плей-оффга чиқди. 

"Наполи" қўлга киритган ғалабасидан кейин 12 очко билан гуруҳдан чиқишни уддалади. "Аякс" эса 3 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!