ЕЧЛ.

УЕФА Чемпионлар Лигасининг илк туридан ўрин олган "Аякс" - "Ливерпуль" беллашувини матнли тарзда кузатиб боринг.

Аякс

    UEFA ЧЛ "D" гуруҳи 1-тур

    22/10/2020, 01:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Ливерпуль

    • Николас Талиафико 35' (автогол)

    Стадион: Johan Cruijff Arena 0 томошабин

    Бош ҳакам: Felix Brych

    45'
    90'

    • 90+5'

      Хакам баҳс якунига етганилиги ҳақидаги хуштагини чалди.

    • 90+4'

      Адриан тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Юрген Эккеленкамп вазиятдан фойдалана олмади.

    • 90+3'

      Феликс Брих Куинси Промесни қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирди.

    • 90+2'

      "Ливерпуль"да ўзгариш.. Жеймс Милнер ўрнини Рис Уильмсга бўшатиб берди.

    • 90'

      Иккинчи таймга беш дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      Жеймс Милнер майдонга қайтди.

    • 89'

      Ўйин тўхтатилди. Жеймс Милнерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    • 87'

      Лассина Траоре юқорилатиб узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади. Адриан осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

    • 86'

      "Аякс" тинимсиз ҳужум ташкил қилмоқда.

    • 85'

      Жоржиньо Вейналдумнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

    • 84'

      "Аякс"да ўзгариш. Перр Схюрс ўринига Лассина Траоре майдонга тушди.

    • 84'

      "Аякс"да ўзгариш. Дэйли Блинд ўрнига Клас-Ян Хунтелар майдонга тушди.

    • 80'

      Хакам Трент Александр-Арнольдни сарик карточка билан жазолади.

    • 80'

      Зарбалар бўйича тенглик 10:10.

    • 79'

      Амстердамда кучли ёмғир.

    • 78'

      "Аякс" кўпроқ ўйнамоқда, бироқ якуний зарба етишмаяпти.

    • 74'

      "Аякс"да ўзгариш. Давид Нересга дам берилди, Закария Лабьяд ўйинни давом эттиради.

    • 74'

      "Аякс"да ўзгариш. Юрген Эккеленкамп майдонни тарк этди. Дэви Классен захирага олинди.

    • 73'

      Трент Александр-Арнольднинг узатмасини Жоржиньо Вейналдум ноаниқ зарба билан якунлади.

    • 73'

      "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

    • 72'

      Пер Схюрс жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди.

    • 70'

      Андре Онанадан ажойиб сейв. Такуми Минаминонинг узоқдан йўллаган зарбасига чиройли сейв билан жавоб берди.

    • 68'

      ВАРга мурожаат қилинди. Аммо барчаси жойида. Адриан тўпни ўйинга киритиб берди.

    • 67'

      Душан Тадич рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ташкил қилди, бироқ тўп унга тегиб майдонни тарк этди.

    • 65'

      Трент Александ Арнольдни қўлига тўп тегди. Тўпни "Аякс" ўйинга киритади.

    • 64'

      Жордан Хендерсон тўпни ноаниқ узатиб берди. "Аякс" эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

    • 64'

      Душан Тадич қўполлик ишлатди.

    • 63'

      Диого Жота олдинга интилиб, тўпни шерикларига узатиб бермоқчи бўлди, ҳимоячилар вазиятни ўқий олишди.

    • 62'

      "Аякс" тўпга эгалик қилиб турибди.

    • 60'

      "Ливерпуль"да ўзгариш. Муҳаммад Салоҳ ўрнига Жердан Шакири ўйинга қўшилди.

    • 60'

      "Ливерпуль"да ўзгариш. Садио Мане ўрнини Такуми Минаминога бўшатиб берди.

    • 60'

      "Ливерпуль"да ўзгариш. Роберто Фирминьо майдонни тарк этди, Диого Жота ўрнинин тўлдирди.

    • 58'

      Иккинчи бурчак зарбаси осонлик билан қайтарилди.

    • 57'

      Робертсон бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Андре Онана хавфли ўйнади, бироқ тўп майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи.

    • 56'

      Эндрю Робертсон бурчак тўпи ишлаб олди.

    • 54'

      "Аякс" прессингдан ишончли чиқиб кетди.

    • 51'

      Садио Мане ва Фирминьонинг паси ўхшамади. "Аякс" қарши ҳужум ташкил этмоқчи.

    • 51'

      Давид Нерес тўпни Куинси Промесга юқорилатиб узатиб берди. Тўпга биринчи бўлиб Адриан етиб келди.

    • 49'

      Роберто Фирмино рақиб жарима майдонида йиқилиб кўрди, бироқ хакам вазият пенальтига тортмайди деган хулосага келди.

    • 48'

      Куинси Промес бу сафар ҳам офсайдда қолди.

    • 47'

      Дэви Классен тўпни эгаллаган заҳоти дарвоза томон зарба йўллади. Афсуски, тўп дарвоза устунига тегди.

    • 46'

      "Ливерпуль"да ўзгариш. Кертис Жонс ўрнини Жордан Хендерсон эгаллади.

    • 46'

      Иккинчи таймни бошлаб олдик.

    • 45+2'

      Хакам хуштагини чалиб, барчамизни танаффусга таклиф қилди.

    • 45+2'

      Давид Нерес жарима майдонига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоя тўпни қайтарди.

    • 45'

      Хакам биринчи таймга икки дақиқа қўшиб берди.

    • 45'

      "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.

    • 44'

      Қандай қўлай имконият. Давид Нерес бирга бир имкониятга чиқиб, дарвозабоннинг устидан тўпни ўтказди, бироқ Фабиньо голли вазиятдан жамоасини қутқарди.

    • 41'

      Куинси Промес жуда актив ўйнамоқда, бу сафар у офсайдда қолиб кетди.

    • 40'

      Жарима майдони ичида Муҳаммад Салоҳ тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўлалди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди.

    • 39'

      Юрген Клопп жаомаси ўта қўпол ўйнамоқда. Фирмино рақибга қарши йўқ жойда қўполик уйнади.

    • 38'

      Сариқ карточка. Жеймс Милнер рақибга қарши қўполлик ишлатди.

    • 35'

      ГОЛ! Автогол! Садио Мане жарима майдонига тўпни узатиб берди, Николас Тальяфико эса тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

    • 33'

      Куинси Промес Давид Нереснинг узатмасини голга айлантира олмади.

    • 32'

      Дэйли Блинд "Ливерпуль"нинг хавфли ҳужумини қайтариб қолди. Роберто Фирмино яхши имкониятни қўлдан чиқарди.

    • 32'

      Душан Тадич тўпни жамоадошларига юқорилатиб узатиб берди, бироқ ҳеч ким тўпга интилади.

    • 31'

      Садио Мане қоида бузди. "Аякс" жарима зарба бериш имкониятига эга бўлди.

    • 30'

      Жеймс Милнер тўпни жарима майдонига етказиб берди, Андре Онана тўпни эгаллаб олди.

    • 30'

      "Аякс"нинг узоқ давом этган ҳужумига зарба етишмади.

    • 27'

      Кертис Жонс Дэйли Блиндга қарши қўпол ўйнади, Феликс Брих ўйинни тўхтатди.

    • 26'

      Садио Мане Салоҳни тўп билан таъминлади, бироқ ҳимоячи тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.

    • 24'

      Дэви Классен Садио Манени ушлаб қолди, хакам ўйинни тўхтатди.

    • 23'

      Гомес ишончсиз ўйнади. Александр Арнольдга узатилган пас ноаниқ бўлди.

    • 22'

      Садио Мане қўпол ўйнади, Феликс Брих футболчини оғзаки огоҳлантирди.

    • 21'

      "Аякс" жиддийлашмоқда. Куинси Промеснинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 20'

      Кертис Жонснинг узоқдан йўллаган зарбаси рекошет сабаб ўхшамай қолди.

    • 19'

      "Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми жарима майдони чизиғидаёқ қайтарилди.

    • 19'

      "Аякс" тактик ҳужум ташкил қилди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.

    • 17'

      "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади.

    • 16'

      "Аякс" бурчак тўпини хавфли ижро этди, бироқ Адриан ўз ўрнида.

    • 14'

      Адриан жарима майдони ичида хавфли ўйнади.

    • 13'

      Хакам хуштаги янгради. Трент-Александр Арнольд офсайдда қолиб кетди

    • 12'

      Садио Мане қарши ҳужумда олдинга чиқиб кетиб, "Аякс" дарвозасига зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар блок қўйишди.

    • 11'

      "Аякс" хавфли имкониятга эга бўлди, бироқ Тадичга зарба учун имконият беришмади.

    • 11'

      Душан Тадич тўпни жарима майжонига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

    • 9'

      "Аякс"да ўзгариш. Муҳаммад Қудус ўрнига Куинси Промес майдонга тушди.

    • 9'

      Муҳаммад Қудус майдонга қайтмади. Эрик тен Хаг мажбурий ўзгаришга қўл уради.

    • 6'

      Муҳаммад Қудус шифокорлар ёрдамига муҳтож.

    • 4'

      "Аякс" тўпни ўзида ушлаб турибди.

    • 2'

      "Аякс" жавоб ҳужуми рақибиники сингари осонгина қайтарилди.

    • 1'

      Инглизлар ҳужум билан бошлаб беришди. Қанотдан бошланган ҳужум "Аякс" ҳимоячилари бартараф этилди.

    • 1'

      Бугунги ўйин бошланди.

    • 0'

      Тўп билан майдон марказида "Ливерпуль" футболчилари.

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

    • 0'

      Феликс Брих учрашув бош ҳаками.

    • 0'

      Ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар маълум бўлиб улгурди. Таркибни кўриш.

    • 0'

      Ассалому алейкум муҳтарам футбол иҳлосмандлари. Бугун сизлар билан биргаликда Нидерландия ва Англия чемпионатларининг амалдаги ғолиблари "Аякс" ва "Ливерпуль" ўртасидаги беллашувни кузатиб борамиз.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар