ЕЧЛ. "Барселона" сафарда "Интер"дан "тарсаки еди"

Европа Чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 3-тури доирасидаги "Интер" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда "нерадзуррилар" минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона голга Хоқон Чалҳонўглу муаллифлик қилди. У биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда узоқ масофадан зарба йўллаб, жамоасига 3 очко тақдим этувчи гол муаллифга айланди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам шиддатли ўтди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!