ЕЧЛ. “Бавария” сафарда “Бенфика”дан устун келди

Европа чемпионлар лигаси “Е” гуруҳи 1-турида “Бавария” ва “Бенфика” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Муросасиз кечган беллашувда мюнхенликлар Роберт Левандовски ва Ренату Саншешнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

Мазкур гуруҳнинг яна бир ўйинида “Аякс” ўз майдонида Грециянинг АЕК клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бенфика Португалия – Бавария Германия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 10 Левандовски, 0:2 – 54 Саншеш.

Бенфика – Влаходимос, Андре Алмейда, Диаш, Жардел, Гримальдо, Жедсон Фернандеш (Живкович, 76), Фейса, Пицци (Рафа Силва, 62), Сальвио (Пирес, 62), Сеферович, Серви.

Бавария – Нойер, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Саншеш, Мартинес (Мюллер, 88), Хамес (Горетцка, 79), Роббен, Левандовски, Рибери (Гнабри, 62).

Огоҳлантиришлар: Киммих (18), Фейса (22), Жардел (39), Хуммельс (52).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!