ЕЧЛ. Бензема жароҳат олган, Азар гол урган баҳсда "Реал" сафарда йирик ҳисобда зафар қучди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Селтик" - "Реал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида голларга Винисиус, Модрич ва Азар муаллифлик қилди. Бу голлар мадридликларга илк турда ғалабани тақдим этди.

Дастлабки турда, "қаймоқранглилар" 3 очкони қўлга киритди. Шотландия клуби очко олишга муваффақ бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!