ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Барселона". Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди

  • 11 Dec 20:02
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Чемпионлар лигасининг навбатдаги тури доирасида "Боруссия Дортмунд" ва "Барселона" жамоалари баҳс олиб боради.

Tecno

Жамоалар ўртасидаги ўзаро тўқнашувларда "Барселона" "Боруссия Дотмунд"га мағлуб бўлмаган. Шунингдек, Ла Лигада етакчилик қилиб турган "кўк-анорранглилар" Германияда "арилар"ни мағлуб эта олмаган.

Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.

"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда "Барса"нинг ғалабасига ишонмоқда: "Боруссия Дортмунд" 2:4 "Барселона"

"SportMole" эса томонлар кучи тенг келишини тахмин қилди: "Боруссия Дортмунд" 2:2 "Барселона"

"Sportingnews" нашри ҳам дуранг натижа кутмоқда: "Боруссия Дортмунд" 2:2 "Барселона"

Машҳур "90MIN" нашрининг тахминий ҳисоби: "Боруссия Дортмунд" 3:2 "Барселона"

Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 1:3 ҳисобида "Барса" фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!