ЕЧЛ: Бугун фантастик қарама-қаршилик бўлиб ўтади
Ads

Бугун ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтади. Унда “Барселона” Каталонияда “Челси”ни қабул қилса, “Бавария” сафарда “Бешиктош” билан ўйнайди.

“Барселона” - “Челси” қарама-қаршилигининг дастлабкисида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. “Бавария” эса Мюнхенда туркияликларни аяб ўтирмаганди – 5:0.

Маълумот ўрнида, “Бешиктош” – “Бавария” ўйини Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. “Барселона” – “Челси” эса 00:45да бошланади.