ЕЧЛ. "Челси"га қарши муҳим баҳс олдидан "Ювентус"да жиддий муаммо юзага келди
Бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида бир неча учрашув бўлиб ўтади.
Марказий ўйинда "Ювентус" ҳамда "Челси" ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув учун "кекса сеньоралар"нинг қайдномаси эълон қилинди. Ундан 19 нафар футболчи ўрин эгаллаган. У ҳам бўлса 21 ёшли Мойзе Кин.
Клуб етакчилари Альваро Мората ҳамда Пауло Дибала жароҳат олган бўлса, жорий ёз "Сантос"дан харид қилинган Жорже Кайо Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказилмаган. Шунингдек, Артур ва Рэмси ҳам бугун майдонга тушмайди. Биргина Адриен Рабьо ўйин олдидан сафга қайтди.
Фикрлар