ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларига ҳакамлар тайинланди
Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.й
"Манчестер Сити" – "Реал" учрашувини Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади. 16 апрель куни бўлиб ўтадиган "Барселона" - ПСЖ баҳси руминиялик ҳакам Истван Ковачга ишониб топширилди.
"Боруссия" – "Атлетико" беллашувида словениялик Славко Винчич ишлайди. "Бавария" – "Арсенал" ўйинида эса Денни Маккели бош ҳакам сифатида ишлайди.
Фикрлар