ЕЧЛ. Чорак финалнинг илк иштирокчилари маълум, Роналду турнирни эрта тарк этди...
Бугун Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларига старт берилди. Дастлабки 2 учрашувда кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди.
Дортмундда "Севилья"ни қабул қилган "Боруссия" испанлар билан 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди. "Боруссия"нинг ҳар иккала голига норвегиялик вундеркинд Эрлинг Холанд муаллифлик қилган бўлса, "Севилья"нинг 2 голи жамоа ҳужумчиси Юсуф Эн-Несири номига ёзилди. Икки жамоа ўртасидаги дастлабки баҳсда дортмундликлар 2:3 ҳисобида зафар қучгани боис, "асаларилар" умумий ҳисобда 5:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва чорак финалга йўл олган илк жамоага айланишди.
Туриндаги "Альянц арена"да эса ҳақиқий жанг кечди. Португалияда кутилмаган тарзда мағлубиятга учраган "Ювентус"ни кўпчилик ўз уйида қийналмай ғалабани қўлга киритишига ишонган эди, бироқ амалда ундай бўлмади. Ўйиннинг асосий вақти Кьезанинг 2 голи туфайли "экстра-тайм"ларга қадар давом этадиган бўлди ҳамда қўшимча бўлимларда жамоалар бир-бирларининг дарвозаларини яна бир мартадан ишғол қилишди. Якуний ҳисоб эса 3:2 (Икки ўйин натижасига кўра 4:4) - "Порту" меҳмондаги голлари эвазига кейинги босқичга йўл олди! Роналдунинг "Ювентус"и эса турнирни эрта тарк этди. Сенсация!
Эртага тунда 1/8 финал жавоб учрашувларининг қолган учрашувлари ҳам давом эттирилади:
ПСЖ - "Барселона"; "Ливерпуль" - РБ "Лейпциг".
Фикрлар