ЕЧЛ. “Галатасарой” — “Атлетико” учрашувида кучлар тенг келди
УЕФА Чемпионлар лигасининг 7-турида “Галатасарой” ўз уйида “Атлетико Мадрид” жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг 4-дақиқасида Жулиано Симеоне ҳисобни очди. Аммо 20-дақиқада “матрасчилар” футболчиси Маркос Льоренте ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Ушбу баҳсда бошқа голлар қайд этилмади.
Шу тариқа, ҳар икки жамоа ўз ҳисобига 1 очкодан қўшиб қўйди.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Галатасарой
- Marcos Llorente 20'
Тугаган
1
:
1
21.01.2026 22:45
Атлетико Мадрид
- Giuliano Simeone 4'



Фикрлар