ЕЧЛ. Голларга бой ўтган учрашувда "Барселона" Париждан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда "кўк-анорранглилар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Рафинья беллашувнинг 37-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада Дембеле мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, Витинья парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундай бўлсада, "Барса" қолган вақт давомида Рафинья ва Кристенсен томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани илиб кетди. 

  • Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
  • Чорак финал

ПСЖ

  • Ousmane Dembélé 48'
  • Vitinha 50'
Тугади
2 : 3

11.04.2024 00:00

Барселона

  • Raphinha 37'
  • Raphinha 62'
  • Andreas Christensen 77'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!