ЕЧЛ. "Интер" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Интер" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди! Матели трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+1'

    "Интер"нинг сўнгги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларни мадридликлар тўпни назорат қилиш билан ўтказмоқда.

  • 86'

    Ромелу Лукаку учун ҳам бу ўйин якунланди. Унинг ўрнига Кристиан Эриксен ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Каземиро майдонда ётибди. Унга нисбатан Сенси қоида бузган эди.

  • 82'

    Ўйин темпи анча пасайди. Футболчилар майдонда деярли югурмаяпти.

  • 80'

    Конте шогирдлари рақиб жарима майдонида хавф туғдира олмаяпти. Сўнгги дақиқалар таассуроти айнан шундай.

  • 77'

    Винисиус Жуниор ўйинга қўшилди. Унинг ўрнига Эден Азар майдондан олинди.

  • 75'

    "Қаймоқранглилар" марказда тўпни назорат қиляпти. 

  • 73'

    Алексис Санчес жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп Кроосга тегиб, ортга қайтди.

  • 71'

    Перишич хавфли зарба йўллади. Бироқ тўп етарлича айланмади.

  • 69'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Васкес мослаша олмади. Унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 68'

    Азарга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Реал" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 66'

    Жарима майдонига яна бир узатма амалга оширилди. Бу сафар ҳам Куртуа тўпга эгалик қилди.

  • 63'

    Алексис Санчес майдонга тушди. Унинг ўрнига Ашраф Ҳакими ўйинни тарк этди.

  • 61'

    "Реал" футболчилари рақибни тўпсиз қолдиришга яхши уддаламоқда.

  • 59'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

    Васкеснинг узатмасини ҳозиргина ўйинга қўшилган Родриго дарвозага жойлаб қўйди.

  • 59'

    Каземиро ва Родриго ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Мариано Диас ва Эдегор захирага олинди.

  • 57'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Васкес қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 55'

    Менди жамоасининг навбатдаги ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 52'

    Жарима майдони ичида футболчилар ўзаро курашга киришди. Васкес эса рақибини йиқитди. Ҳакам ҳозирча ўйинни давом этиришга рухсат берди.

  • 51'

    "Интер"да яна бир яхши стандарт юзага келди.

  • 48'

    Тўп назорати иккинчи 45 дақиқаликда ҳам меҳмонларда.

  • 46'

    Марианонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ҳанданович ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Интер"да ўзгариш: Алессандро Бастони ва Лаутаро Мартинес ўрнига Данило Дамброзио ва Иван Перишич майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Модричнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Зидан шогирдлари тайм сўнгини тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 41'

    2 даиқадан бери мадридликлар тўпни рақибга бермаяпти.

  • 39'

    Жарима майдонига узатилаётган тўпларни кетма-кет "Реал" футболчилари узоқлаштиряпти.

  • 36'

    Конте шогирдлари яна ва яна олдинга ўтмоқда. Ё ҳозир, ё ҳеч қачон!

  • 33'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Артуро Видаль иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

  • 31'

    Тони Кроос узоқ масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 29'

    Азарнинг зарбаси Ҳандановичнинг қўлига бориб тушди.

  • 28'

    "Реал" футболчилари рақибга қарши ҳужумга ўтиш имкониятини бермаяпти.

  • 26'

    Стандартдан зарба берган Лукаку мўлжалда адашди.

  • 24'

    Жарима майдони чизиғида Видаль йиқитилди. "Интер"да жуда қулай вазият юзага келди.

  • 21'

    "Неррадзуррилар" тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 19'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Модрични қоида бузиш эвазига тўхтатган Гальярдини огоҳлантирилди.

  • 16'

    Карвахаль жарима майдонига узатган тўпга шериклари ета олмади.

  • 14'

    Бу сафар Мариано боши билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 13'

    Меҳмонлар футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси устунга тегди.

  • 12'

    Барелла жарима майдонига тўп оширди. Куртуа тўпни ушлаб олди.

  • 11'

    Азар бир дақиқа ичида 2 бор тўпни олдирди.

  • 9'

    Ҳисобда ортда қолаётган миланликлар олдинга ўтяпти.

  • 7'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нуқта қаршисига келган Эден Азар ўзидан ўнг бурчакка зарба берди. Ҳанданович тўпни қайтара олмади.

  • 5'

    Эдегорнинг жарима майдонига узатган тўпни қабул қилган Начо зарбага ҳозирланди. Бироқ ортдан келган Барелла унга ҳалал берди. Бу - пенальти!

  • 5'

    "Қаймоқранглилар" марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 3'

    Жарима майдонига узатилган тўпни мадридликлар қайтарди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Учрашув футбол афсонаси Диего Армандо Марадона хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг ёқимли мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!