ЕЧЛ. "Интер"ни мағлуб этган "Реал" биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Яхшибоев жамоаси Европа Лигасида ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси "D" гуруҳи сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

"Реал" ўз майдонида "Интер"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Учрашувдаги голларга Кроос ва Асенсио муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Шериф" сафарда "Шахтёр" билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. 7 очко билан учинчи ўринни эгаллаган Яхшибоев жамоаси ўз юришини Европа Лигасида давом эттиради.

  • 90+'

    Учрашув якунланди. Ўз майдонида "Интер"ни мағлуб этган Анчелотти шогирдлари биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларда "Интер" олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда

  • 85'

    Шкриньярнинг бош билан йўллаган зарбасини Куртуа чиройли сейв билан қайтарди

  • 80'

    "Реал"да яна ўзгариш: Винисиус ўрнига Азар туширилди

  • 79'

    Даҳшаааат! ГООООООЛ! Асенсио жарима майдони ташқарисидан кучли зарбаси билан супер гол урди. Ханданович томшабин ролида

  • 78'

    "Реал"да 3та ўзгариш бўлади: Родриго, Кроос ва Йович майдонни тарк этди. Улар ўрнида Вальверде, Асенсио ва Диас ҳаракат қилади

  • 74'

    Қоида бузганлиги учун Алессандро Бастони огоҳлантирилди

  • 71'

    Каземиро ўз ўрнини Камавингага бўшатиб берди

  • 68'

    Брозовичнинг узатмасидан кейин Федерико Димарко бош билан зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди

  • 68'

    Винисиус жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, бироқ ҳимоячи осонликча ундан тўпни олиб қўйди

  • 66'

    ВУУУУҲ! Винисиуснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 66'

    Лаутаро Мартинес ўз ўрнини Роберто Гальярдинига бўшатиб берди

  • 62'

    Милитао қоида бузди. Кейинчалик Барелла қизишиб кетди ва ҳакам "Интер" футболчисига қизил карточка кўрсатди. Милитаога эса сариқ.

  • 60'

    "Интер"да 3та ўзгариш: Жеко, Чалхонўғлу ва Брозович майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Санчес, Видаль ҳамда Весино туширилди

  • 58'

    Крооснинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди. Кейинчалик Каземиро дарвоза томон зарба йўллади. Ханданович қийинчиликсиз буни бартараф этди

  • 58'

    Шкриньяр Винисиусни йиқитди

  • 54'

     Данило Д'Амброзио  ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 52'

    Бурчак тўпидан сўнг Каземиро бош билан зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 50'

    Каземирога майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У жароҳат олган бўлиши мумкин

  • 47'

    Барелланинг дарвоза томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 46'

    "Интер" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайди: Дамфрис ўрнига Димарко туширилди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. 

  • 45'

    Родриго қулай позицияга чиқиб борди ва тўпни қабул қилди. Дарвозабонни ҳам орта қолдириб, зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди

  • 42'

    Жеконинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштирди

  • 40'

    Винисиус Жуниор ҳужумда қоида бузди

  • 38'

    Дэмфрис рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди

  • 37'

    Битта пас билан жамоадоши Йовични бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 36'

    ВУУУҲ! Перишичнинг қайчи усулда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 35'

    "Интер"нинг бурчак тўплари анча хавфли чиқмоқда. Ҳоқон тўғридан-тўғри бурчак зарбасидан гол уришга ҳаракат қилмоқда

  • 33'

    "Интер"Да яхши имконият бўлиши мумкин. Милитао рақиб футболчисга нисбатан қўпол ўйнади.

  • 29'

    Ҳоқон Чалхонўғли икки ҳимоячини ортда қолдириб, зарба йўллади. Анча ноаниқ

  • 26'

    Перишичнинг пасидан сўнг Жеко бош билан зарба йўллади. Куртуа ўз ўрнида

  • 25'

    Винисиус жарима майдони ичида рақибларини алдаб ўтаётиб йиқилди. Ҳакам қоида бузилмади деб топди

  • 23'

    Винисиуни майдон марказида қўполлик эвазига тўхтатишди

  • 22'

    Чиройли комбинациядан сўнг Лаутаро дарвоза томон анча ноаниқ зарба йўллади

  • 21'

    Лаутара жарима майдони ичига кириб борди ва марказга пас берди. "Реал" футболчиалари ишончли ҳаракат қиилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 17'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Родригонинг узатмасини Каземиро чиройли тарзда ўтказиб юборди. Кроос чап оёқдаги зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 15'

    Ҳоқоннинг бурчак зарбасидан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди

  • 12'

    Ўнг қанотдан узатилган пасни Перишич тўхтатмасдан дарвозага йўналтирди.  Тўп йўлига Карвахаль тўғаноқ бўлди,

  • 11'

    Карвахалнинг қанотдан ерлатиб узатган тўпини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди.

  • 10'

    Чалхонўғлу майдон марказида Родригога нисбатан қоида бузди

  • 9'

    Барелла жарима майдони ичида йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Карвахаль ўйин қоидасини бузмаган деб топилди

  • 7'

    ЗАРБАААА! Д'Амброссионинг узатмасидан сўнг Брозович кучли зарба йўллади.. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 4'

    ВУУҲ! Брозовичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Милитаога тегиб қайтди

  • 2'

    Дастлабки дақилардан "қироллик клуби" олдинга ўтмоқда

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва майдон эгалари тўпни ўйинга киритиб берди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бирохдан сўнг ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!