ЕЧЛ. "Краснодар" - "Челси": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Челси" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Узоқ масофадан мезбонлар футболчиси ноаниқ зарба йўллади.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Пулишич ҳисобни янада йириклаштирди!

    Пулишичнинг яқин бурчакдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 87'

    Маркус Берг захирага олинди. Унинг ўрнига Леон Сабуа майдонга тушди.

  • 84'

    Ғалабани деярли кафолатлаган меҳмонлар тўп назоратини рақибга топширди.

  • 81'

    Ҳаким Зиеш ҳамда Бенн Чилуэлл ўрнига Тэмми Абрахам ва Эмерсон майдонга тушди.

  • 79'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Зиеш ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Вернер тўпни шеригига қолдирди. Уни эгаллаб олган Зиеш икки рақиби орасидан узоқ бурчакка аниқ зарба берди.

  • 78'

    Пулишич ўйинга жуда тез киришиб кетди. Бу сафар жарима майдони ичида унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Вернер ҳисобдаги фарқни оширди!

    Пенальтини совуққонлик билан ижро этган Тимо дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

  • 75'

    Мартиновичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 75'

    Пулишичнинг зарбасидан сўнг, тўп Мартиновичнинг қўлига тегди. Ҳакам яна нуқтага ишора қилди.

  • 72'

    Жоржиньо, Матео Ковачич, ва Каллум Хадсон-Одои майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кристиан Пулишич, НГоло Канте, ҳамда Мэйсон Маунт ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Аспиликуэтанинг зарбаси Сафоновга муаммо туғдира олмади.

  • 67'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган мезбонлар ҳам вазият ярата олди. Ўткир бурчакдан берилган зарбани Менди қайтарди.

  • 66'

    Зиешнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 65'

    Уткин жарима тўпидан зарба йўллади. Тўп жонли девордан ўтмади.

  • 64'

    Жарима майдони яқинида Ковачич Уткинни йиқитди. "Краснодар"да қулай имконият юзага келди.

  • 62'

    Черновнинг тепган тўпи тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 60'

    Ўйин темпи ошди. Бироқ қўполликлар сони ҳам анча кўпайди.

  • 59'

    Вернер билан тўқнашиб кетган Смольников жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 57'

    Жарима майдонидаги палапартишликда бир неча футболчи тўқнашиб кетди. Зума жиддий жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 55'

    Бурчакдан оширилган тўпга Газинский зарба берди. Тўп тўсиндан қайтди.

  • 54'

    Смольниковнинг зарбаси хавфли тус олди. Бироқ тўп йўлига Зума тўғаноқ бўлди.

  • 52'

    Вильена офсайдда қолиб кетди. Навбатдаги ҳужум оддий хатони деб якунланди.

  • 50'

    Хадсон-Одои тўпни олдирди. Камига, рақибини чалиб йиқитди.

  • 49'

    Ковачичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 47'

    Таймни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Жарима мйдонига узатилган тўпни Аспиликуэта майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Зиешнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Хаверц дарвозага йўллади. Зарба бироқ ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Хаверц иккинчи қаватдан келаётган тўпни дарвозага йўллади. Ҳакам офсайд бўлганлигини маълум қилди.

  • 41'

    Ўзаро тушунмовчилик "Краснодар"нинг навбатдаги ҳужуми эрта якунланишига сабаб бўлди.

  • 39'

    Ҳисобда орқада қолишни бошлаган мезбонлар олдинга ўтмоқда.

  • 37'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Хадсон-Одои ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган футболчи дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон хато қилди ва тўпни ўтказиб юборди.

  • 36'

    "Краснодар"нинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма туфайли узилиб қолди.

  • 34'

    Майдон эгалари ҳам фаолликни оширмоқда. Улар кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиляпти.

  • 32'

    Лэмпард шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 30'

    "Аристократлар" рақибни техник ҳаракатлари билан доғда қолдирмоқда. Мезбонлар кичик фоллар ишлатишга мажбур бўляпти.

  • 27'

    Хаверц билан тўқнашиб кетган Уткинга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 26'

    Хаверц жарима майдонига узатма амалга оширди. Кайо яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

  • 24'

    Тўп учун кескин кураш кечмоқда. Ўйин темпи юқори даражада.

  • 21'

    Олссонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 19'

    Вильенанинг зарбасидан сўнг тўп рекашет натижасида жуда хавфли йўналиш олди. Бироқ тўп дарвозага кирмади.

  • 16'

    Меҳмонлар тўп назоратини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 14'

    Жоржиньо пенальтини ноаниқ амалга оширди. Тўп аввал устунга, кейин дарвозабоннинг белига тегди.

  • 13'

    Кайо жарима майдони ичида Вернернинг оёғини илиб олди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 10'

    Зиеш воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 7'

    Меҳмонлар ўйин тихгинини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 4'

    Жарима майдони ташқарисидан Уткин аниқ зарба йўллади. Менди тўпни қайтарди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!