ЕЧЛ. "Лион" - "Бавария": Матнли трансляция

  • 90+4'

    "Бавария" финалда! Уларни ким тўхтатади?! Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда ҳам "Бавария" футболчилари тинмаяпти.

  • 90'

    Бош ҳакам Матеу Лаос учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бугун у гол урмаса бўлмас эди! Киммихнинг заргарона узатмасидан кейин Левандовски ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

  • 86'

    Киммихнинг танасига оёқлари билан зарба берган Тиаго Мендес жазоланди.

  • 84'

    Ауарнинг жарима майдончаси чизиғидан берган зарбасини Нойер ушлаб олди.

  • 83'

    Флик майдон марказини янгилади: Горецка ва Алькантара ўрнига Павар ҳамда Толиссо ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Горецканинг жуда ҳавфли тус олиши мумкин бўлган зарбаси офсайддаги Мюллерга тегиб қайтди.

  • 80'

    Коутиньонинг навбатдаги уриниши гол билан якунланди. Аммо олдинроқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганди.

  • 78'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Коутиньо ҳавфли зарба берди. Лопеш вазиятни бартараф этди.

  • 75'

    "Қизиллар" таркиби ҳам янгиланмоқда: ўйин қаҳрамони Гнабри ўрнига Коутиньо майдонга туширилди.

  • 74'

    Флик шогирдлари тўп назоратини қўлга олган ҳолда, рақиб шаштини сўндиришга уринмоқда.

  • 72'

    Марсал ўрнига Райан Шерки тушди.

  • 69'

    "Лион"га гол сув ва ҳаводек зарурлигини клуб вакиллари ҳис қилмоқда. Бироқ мюнхенликлар ҳимояси бехато ўйнамоқда.

  • 67'

    Руди Гарсия охирги ўзгаришларини ҳам амалга оширди: Токо-Экамби ва Дюбуа ўрнига Рен-Аделаид ҳамда Тете туширилди. Франциялик мураббийнинг сўнгги умиди улардан.

  • 66'

    2 рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирган Ауарни Алаба тўхтатди.

  • 65'

    Жамоалар майдон маркази учун қаттиқ кураш олиб бормоқда

  • 63'

    Перишич майдонни тарк этди. Қолган вақт давомида унинг ўрнида Коман ўйнайди.

  • 61'

    Руди Гарсия шогирдлари голга яқин келмоқда. Кейинги ҳужум нима бўлиши қизиқ.

  • 59'

    Хавфли вазият! Токо-Экамби ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси Нойер томонга йўналди.

  • 58'

    Мемфис Депай ўз ўрнини ўтган ўйин қаҳрамони Мусса Дембелега бўшатиб берди.

  • 56'

    Бурчак тўпидан етказилган узатмани Депай Нойер постига йўллади. Немис киперидан ишончли ҳаракат.

  • 55'

    Жарима майдончаси марказига оширилган тўпни Зюле майдондан ташқарига чиқариб юборди.

  • 53'

    Мюллер рақиьига қарши кескин ҳаракат қилди. Матеу Лаос бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан кифояланди.

  • 51'

    Перишич дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Лопеш ўз ўрнида.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқалик ҳам аввалгиси каби қизғин курашлар остида бошланди.

  • 46'

    Танаффусда икки мураббийлар ҳам ўзгаришларга қўл урди: "Лион" таркибида Гимараэс иккинчи таймда майдонга қайтмади. Унинг ўрни Тиаго Мендес томонидан тўлдирилди. Шунингдек, мюнхенликлар таркибида Боатенг ўрнига Зюле туширилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Бош ҳакам Матеу Лаос биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади. Танаффус!

  • 45'

    Алаба катта тажриба соҳиби эканлигини биргина ҳаракати билан ҳам исботлади.

  • 43'

    Рақиблари босимига учраётган Левандовски жамоадошининг дарвоза томон йўналган аниқ зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 42'

    Бугун Левандовскига нисбатан бироз қўпол ўйин кўрсатилмоқда: бу сафар катта тезликда қарши ҳужумга югураётган рақибини Марсал қоидага зид рақишда тўхтатди.

  • 40'

    Икки гол устунлиги билан олдинда бораётган мюнхенликлар ҳамон прессингни тўхтатгани йўқ. Услуб ўз фойдасини бермоқда.

  • 39'

    Марселонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 38'

    "Қизиллар"дан яна бир ҳавфли ҳужум: чап қанотдан Гнабри тўп оширди. Очиқ қолган дарвозага Левандовски тўпни киритиб юбора олмади.

  • 35'

    Левандовскига нисбатан қўпол ўйнагани учун Марсело сариқ карточка билан жазоланди.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Перишичнинг узатмасидан кейин Левандовски тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади. Унинг ортидан етиб келган Гнабри эса очиқ дарвозага тўп киритиб, дублни расмийлаштирди.

  • 31'

    Киммих тўқнашув оқибатида оёғини жароҳатлаганга ўхшайди. Ҳайрият, унинг ҳолати жойида.

  • 30'

    Левандовскига етказиб берилган тўпга францияликлар посбони чиқиб келди ва уни қайтариб юборди.

  • 27'

    Девис ҳаводан келаётган тўпни ўзига моҳирлик билан бўйсундириб, бир рақибини алдади ва зарба берди. Аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

  • 25'

    Левандовскининг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини Антонио Лопеш бартараф этди. Бугун унга осон бўлмаслиги аниқ эди.

  • 24'

    Руди Гарсия шогирдлари асло пас кетмаяпти. Уларнинг ҳам уринишлари рақибникидан кам эмас.

  • 22'

    Қандай қулай имконият?! Мюллер жарима майдончаси ичига етказилган тўпга зарба бера олмади. Ваҳоланки, унинг олдида ҳалал бериши мумкин бўлган бирорта рақиби йўқ эди.

  • 20'

    Голдан руҳланган мюнхенликлар ҳужумга ўтишда давом этмоқда.

  • 18'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Сен урмасанг, сенга уришади! Гнабри ўз қанотидан рейд уюштирди ва марказга юриб, рақиб постини кучли зарбаси билан ишғол қилди. Қизиқарлиси, 5 нафар "Лион" футболчилари ушбу вазиятда немис вингерини тўхтата олмаганди.

  • 17'

    Руди Гарсия шогирдларидан жуда хавфли ҳужум: қанотдан марказга ёриб кириб, дарвозага зарба йўллаган Токо-Экамби устунни мўлжалга олди.

  • 16'

    Икки жамоа мураббийларининг ҳам ўйинолди режаларида тезкор гол киритиш вазифаси бўлганлиги аниқ. Майдонда ҳаракат қидаётган 22 нафар футболчи 15 дақиқа давомида мутлақо тинмади.

  • 13'

    Жарима майдончасига Корненинг узатмасини Боатенг қайтарди. Тўп ундан ўтганида, Токо-Экамби очиқ дарвоза қаршисида ёлғиз қолиши мумкин эди.

  • 11'

    "Лион"дан муносиб жавоб: Депайнинг узатмасига шериги бироз ета олмади. Акс ҳолда, ўта ҳавфли вазият юзага келар эди.

  • 10'

    Левандовскининг супер узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Горецка тўпга мослаша олмади.

  • 9'

    "Бавария" катта тезликда қарши ҳужумга ўтди. Бироқ рақиблар ҳам етиб келишга улгуришди.

  • 7'

    Ҳар бир ўйинда бўлгани сингари Флик шогирдлари эрта прессинг амалга оширмоқда. Натижада, рақиб хатога йўл қўйишга мажбур бўляпти.

  • 6'

    Киммих бурчакдан тўпни жарима майдончаси марказига етказди. Аммо унинг ҳаракатини жамоадошлари давом эттира олмади.

  • 4'

    Мемфис Депай дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, Нойерни алдади. Охирида эса ноаниқ зарба берди. Бу вазиятни у ҳали узоқ эслаши аниқ.

  • 3'

    Депай чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Аммо унинг уринишини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 2'

    Французлар тезкор гол киритмоқчи кўринади. Илк дақиқалардан ҳужумга интилишяпти.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб улгуришди ва Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида бир қаторда сафланишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари. Танловингиз марказида эканлигимиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!