ЕЧЛ. "Ливерпуль" немис клубини ишончли ишончли ҳисобда мағлуб этди

УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финали доирасидаги "Лейпциг" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларга "қизиллар" сафидан Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане муаллифлик қилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+1'

    Салаҳ ўрнига Уильямс майдонга ташланди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Ливерпуль" очиқчасига ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.  

  • 85'

    "Лейпциг"нинг тўпни назорат қилиши фойда келтирмаяпти. 

  • 82'

    "Ливерпуль" тартибли ҳимояланяпти. 

  • 79'

    Анхелиньонинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди. 

  • 78'

    Забицернинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 76'

    Ольмо ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 75'

    "Ливерпуль" тўпни бермаяпти. 

  • 73'

    Нкунку кўнгилдагидек зарба бера олмади. 

  • 72'

    Тьяго ўрнига Чемберлен майдонга тушди. 

  • 69'

    Робертсон рақибга қулай вазиятдан зарба бериш имконини бермади. 

  • 69'

    Кабак сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 68'

    "Лейпциг"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. 

  • 65'

    Анхелиньо огоҳлантирилди. 

  • 65'

    "Ливерпуль" хотиржам ўйнамоқда. 

  • 63'

    Ольмонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 61'

    Анхелиньо йўллаган зарба салгина ноаниқ кетди. 

  • 58'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мане ҳам ўз вазиятини осонлик билан голга айлантирди. 

  • 55'

    "Лейпциг" табиийки, фаоллашди. 

  • 53'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. 

  • 52'

    Нкунку сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 50'

    Арнольднинг жарима майдонига узатма амалга оширишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 49'

    Тайм аввалида мезбонлар фаоллик намойиш этмоқда. 

  • 47'

    "Лейпциг" футболчисининг олисдан узатган тўпи ноаниқ йўналиш олди. 

  • 47'

    Нкункунинг зарбасини Алиссон қўлларининг учи билан қайтариб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Тайм сўнгида жамоалар эҳтиёткор ўйнай бошлади. 

  • 42'

    Кампль Жонсни ушлаб қолди. 

  • 40'

    Ўйинда темп бироз тушди. 

  • 38'

    Ольмо ўзига узатилган тўпга мукаммал зарба бера олмади. 

  • 37'

    "Ливерпуль"нинг голи тўп майдон чизиғини кесиб ўтгани сабаб бекор қилинди. 

  • 36'

    Маненинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 34'

    "Лейпциг" прессинг уюштиришда давом этмоқда. 

  • 32'

    Гулачи ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, Салаҳнинг вазиятини йўққа чиқарди. 

  • 30'

    "Ливерпуль" тўпни назорат остида ушлаб турибди. 

  • 29'

    Ольмо тўпни осонлик билан олдириб қўйди. 

  • 26'

    "Ливерпуль" ҳужум уюштиришдан тўхтамаяпти. 

  • 24'

    Маненинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 22'

    Салаҳ босим уюштиришда фаол. 

  • 20'

    Салаҳнинг ўтиб кетишига Упамекано йўл қўймади. 

  • 18'

    Анхелиньонинг тайёргарликсиз берган зарбаси ўхшамади. 

  • 17'

    Забицернинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз кучсиз чиқди. 

  • 15'

    Салаҳнинг нозик зарбасини Гулачи елкаси билан тўсиб қолди. 

  • 13'

    Салаҳнинг жарима майдони томон узатмасини Мане тушунмади. 

  • 12'

    "Ливерпуль" тўпни авайлаб ҳаракат қилишга интилмоқда. Сабаби, "Лейпциг"нинг боғламлари анча хавфли чиқди. Жисмоний устунлик уларда бироз юқорироқдек. 

  • 11'

    "Лейпциг"нинг бурчак узатмаси немисларга насиб этди. 

  • 10'

    "Ливерпуль" "Лейпциг" хатосидан унумли фойдалана олмади. Салаҳнинг жарима майдони томон узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 9'

    Вейналдум Ольмога қарши қоидани бузди. У эҳтиёт бўлиши зарур. Сариқ карточкалар йиғилиб қолган. 

  • 8'

    "Лейпциг" ҳужуми офсайд туфайли узулиб қолди. 

  • 7'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни Алиссон ушлаб олди. 

  • 6'

    Мукиеле сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 5'

    "Ливерпуль" шунча ҳужум қилганига қарамай, илк жиддий зарба мезбонларда. Нкункунинг зарбаси устунга тегиб қайтди. 

  • 4'

    "Лейпциг" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 3'

    Ливерпулликлар босим уюштиришда давом этмоқда. 

  • 2'

    Тьяго Забицерни йиқитди. 

  • 1'

    Илк дақиқада уюштирилган "Ливерпуль" ҳужуми барбод бўлди. Иш зарбагача етиб бормади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Сардорлар тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олди. 

  • 0'

    ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Чемпионлар Лигаси қайтди. Узоқ кутилган нимчорак финални "Лейпциг" - "Ливерпуль" ўйини билан бошлаб оламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!