ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Лион": Матнли трансляция

  • 90+5'

    Ўйин якунланди. Сенсация қайд этилди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Де Брюйне яна бир бор жарима зарбасини ижро этди. Унинг зарбасини Лопеш қайтарди.

  • 90+2'

    Дембеле навбатдаги сафар рақиб посбони билан йлғиз қолиши мумкин эди. Аммо Ляпорт бу вазиятда базўр ҳафни бартараф этди.

  • 90'

    Денни Маккели учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди. 

  • 89'

    Руҳий устунлик "Лион" томонга ўтиб кетди. Гвардиола шогирдларининг ҳаракатлари ўхшамаяпти.

  • 87'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Захирадан тушган Дембеледан дубль! Эдерсоннинг қўпол ҳатосидан кейин Мусса "Сити" дарвозасига иккинчи бор йўл топа олди.

  • 85'

    Стерлинг нима қиляпти??? Жезуснинг идеал узатмасидан сўнг Стерлинг бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Бу вазият кейинчалик унга алам қилиши аниқ.

  • 84'

    Родри ўрнида Давид Сильва ўйинни давом эттиради.

  • 82'

    Марсал майдонда оёғини чангаллаб ётибди. Жезус унга қарши бироз қалтис ўйнаган эди.

  • 80'

    Ҳисобда ортда қолаётган "шаҳарликлар" катта куч билан олдинга ўтишмоқда. Уларга гол сув ва ҳаводек зарур.

  • 79'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Мусса Дембеле дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва Эдерсон оёқлари орасидан тўпни йўллаб, тарози палласини ўз жамоаси томонига оғдирди.

  • 78'

    Жарима майдончасси ичида Стерлинг ўзидан ҳам қулай вазиятда турган Жезусни тўп билан таҳминлади. Аммо бразилиялик форвард тўпга мослаша олмади.

  • 75'

    Руди Гарсиядан иккиталик ўзгариш: бугун ўйини очилмаган Депай ўз ўрнини Мусса Дембелега бўшатиб берди. Қолаверса, Тете Дюбуани алмаштирди.

  • 73'

    Габриэль Жезуснинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини бу сафар ҳам "Лион" кипери қайтарди.

  • 71'

    Корне жарима майдончаси ичида рақиби билан елкама-елка кураш олиб борди. Уокер бу курашда устун келди.

  • 69'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Стерлинг чап қанотда рақибини чалғитиб, марказга тўпни секингина узатди. Тўпга зарба берган Де Брюйне узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 67'

    Марказдан рейд уюштирган Де Брюйненинг йўллаган тўпи Денайерга тегиб қайтди.

  • 65'

    Бу сафар 22 метр узоқликдан жарима тўпини тепган Де Брюйненинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 63'

    Марсалнинг узоқ масофадан берган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.

  • 62'

    "Лион" футболчилари тўп назоратини рақибга бутунлай топширмоқда. Улар учун прессингда ўйнаш қулай, шекилли.

  • 60'

    28 метр масофадан Де Брюйне жарима зарбасини ижро этди. Лопешдан навбатдаги ишончли ҳаракат.

  • 58'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Родри ҳам сариқ карточка олди.

  • 56'

    Илк ўзгариш Гвардиола томонидан амалга оширди: Рияд Махрез Фернандиньо ўрнига майдонга туширилди.

  • 55'

    Гвардиола шогирдлари куч тўплаб, олдинга ўтмоқда. "Лион" эса қарши ҳужумда анча хавфли.

  • 53'

    Бир дақиқанинг ўзида Де Брюйне 2 бор бурчакдан тўп оширди. Иккисини ҳам ҳимоячилар зарарсизлантирди.

  • 52'

    Ҳаводаги курашда Жезуснинг елкасига чиқиб, тўпга зарба берган Марсело қўполлик ишлатди. Ҳакам ҳозирча жим.

  • 50'

    Жарима майдончаси олдида Де Брюйне товони билан тўпни Стерлингга етказиб берди. Бироқ улар бир-бирларини озгина тушуна олмади.

  • 49'

    Канселу ўз қанотида Какерени 2 маротаба алдаб, марказга юрди. Аммо жамоадошига ёрдамга келган Денайер ҳавфни бартараф этди.

  • 47'

    Токо Экамби тўпни рақибига теккизиб, майдондан чиқишига замин яратди. Бурчак зарбаси ишлаб олган французларнинг бу сафарги уриниши бесамар якунланди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Бурчак зарбасини амалга оширган Де Брюйненинг пасини яна бир бор Корне узоқлаштирди. Бу таймнинг мантиқий якуни бўлиб ҳизмат қилди.

  • 45+1'

    Бўлим охирида Стерлинг яна бир бор ҳавфли вазият яратди. Аммо унинг узатмаси йўлига гол муаллифи Корне тўғаноқ бўлди.

  • 45'

    Арбитр биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 43'

    Ўнг қанотда рақибини финтига чалғитган Стерлинг қулай вазиятда турган Родрини тўп билан таъминлади. Испанияликнинг зарбасини Лопеш ушлаб олди.

  • 41'

    "Манчестер Сити" футболчилари қанотлар бўйлаб ўзаро паслар алмашмоқда.

  • 39'

    Де Брюйнедан яна ҳавфли зарба. Навбатдаги сафар ҳам Лопеш сейв ижро этди.

  • 37'

    Иккинчи қаватда тўп учун курашга киришган Фернандиньо ҳамда Ауар ўзаро тўқнашиб кетди. Иккиси ҳам майдонда ётибди. Аммо ҳавф йўқдек туюлмоқда.

  • 35'

    Канселудан кескин ҳаракат. Португалиялик ҳимоячи рақибини ортдан чалиб йиқитди.

  • 33'

    Гол кераклигини тушуниб турган Гвардиола шогирдлари олдинга ўтмоқда.

  • 31'

    Жарима майдончасига узатилган пасга чиқишда Лопеш хатога йўл қўйди. Унинг яқинида турган Гюндоган тўпга зарба йўллади. Кипер ўз айбини ювди.

  • 29'

    Қарши ҳужумни Ауарни чалиш орқали тўхтатган Фернандиньо огоҳлантирилди.

  • 27'

    "Шахарликлар"да яхши стандарт вазият юзага келди. Тўп олдига яқинлашган Де Брюйне ўткир бурчак бўлишига қарамасдан дарвозага зарба йўллади. Лопеш тўпни қайтарди.

  • 24'

    Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан бу вазиятдаги ўйиндан ташқари ҳолатни текширишни сўради. Офсайд йўқ эканлиги тасдиқланди.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Корне бўш қолган дарвозани айланма зарбаси билан ишғол этди. Эдерсон бу вазиятда ожиз қолди.

  • 21'

    Стерлинг ва Денайернинг спринтерлик баҳсида бельгиялик ҳимоячи устун келди. Гарчи, тўп Рахимда қолган бўлса-да, вазият бартараф этилди.

  • 20'

    Де Брюйне ноаниқ узатмаси сабабли қарши ҳужумни барбод қилди.

  • 18'

    Жамоалар ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Тўп майдон марказида.

  • 15'

    Майдон марказида Ауарга нисбатан Де Брюйне бироз қалтис ўйнади. Бош ҳакам Денни Маккели бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 14'

    Ҳозирча, жамоалар ўзаро мослашув жараёнини ўтамоқда.

  • 12'

    Канселунинг оёғига ортдан зарба берган Дюбуа мариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 10'

    Жарима майдончаси ташқарисидан Марсело кучли зарба берди. Эдерсон тўпни эгаллаб олди.

  • 7'

    Ўз услубига монанд "Сити" вакиллари тўп назоратини қўлга олди.

  • 5'

    Руди Гарсия шогирдларидан ҳам яхши ҳужум: Депайнинг жарима майдончаси ичига ҳаводан пас оширди. Уокер тўпни гавдаси билан Эдерсонга ташлаб берди.

  • 3'

    Илк хавфли вазият: Стерлинг қанотдан ёриб қирган ҳолда, марказга узатма амалга оширди. Французлар ҳимоячиси Марсал эса бу режани олдиндан сезди ва тўпни қайтарди.

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ "Лион" футболчиси катта тезлик намойиш этди. Аммо иккинчи ҳимоячи ҳавфни бартараф қилди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Ўйин коронавирус қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! Яна бир бор бизни танлаганингиздан бахтиёрмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!