ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    ГОООООЛ! Рэшфорд чиройли гол муаллифи бўлди.

  • 90'

    Иккинчи таймга уч дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Кавани офсайддан гол киритди. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 86'

    ГООООЛ! Марсьяль ўзи ишлаган пенальтини гол билан якунлади.

  • 86'

    Забитцер Марсьялга қарши қўпол ўйнади. Пеналти.

  • 81'

    МЮда ўзгариш. Кавани Погба ўрнини эгаллади.

  • 81'

    МЮда ўзгариш. Ван-Биссака ўрнини Туанзебе эгаллади.

  • 78'

    ГООООЛ! Рэшфорд дубл қайд этмоқда.

  • 77'

    Клюйверт сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Кампль майдонни тарк этди. Клюйверт ўйинни давом эттиради.

  • 75'

    ВАР хакам қарорини ўзгартирди. Барчаси жойида, Рэшфорд гол муаллифи бўлди.

  • 74'

    Хакам ВАРни кўриб чиқмоқда.

  • 74'

    Рэшфорд Фернандешдан пасни қабул қилиб, дарвозага зарба йўллади ва гол. Аммо қанот хакам ўйиндан ташқари ҳолат дея қайд этди.

  • 70'

    Фернандеш жаримадан узатган пасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 68'

    Ван де Бек ўрнига Фернандеш майдонга тушди.

  • 67'

    Сорлот ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 66'

    Анхелино бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 65'

    Нкунку ўрнини Сорлот эгаллади.

  • 65'

    Упамеконинг зарбасини Де Хеа чиройли сейв билан қайтарди.

  • 63'

    Марсель Забитцер Бенжамин  Хенрикс ўрнини тўлдирди.

  • 63'

    МЮда ўзгариш. Рэшфорд Гринвуд ўрнига майдонга тушди.

  • 63'

    МЮда ўзгариш. Матич ўрнинин Мактоминей эгаллади.

  • 58'

    Марсияль жарима майдонида яхши имкониятга эга бўлди, ҳимоячи аниқ ўйнади.

  • 57'

    Бурчак зарбасини Марсиль қайтариб юборди.

  • 56'

    Погба қўпол ўйнади, Лейпциг жарима зарбаси тепади.

  • 53'

    Матич билан тўқнашувдан сўнг Поулсен майдонга йиқилди.

  • 52'

    Шоу бурчадан тўпни узатиб берди, ҳужум қайтарилди.

  • 51'

    Марсьиял яхши узатма берди, аммо ҳимоячилар қайтаришди.

  • 47'

    Поулсеннинг зарбасига Магуайр блок қўйди.

  • 46'

    Погбага ишлатилган қўполлик учун Хенрикс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Лейпциг бурчакдан тўпни ўйинга киритди ва Ангелино ноаниқ узатма билан ҳужумни якунлади.

  • 44'

    Ван Биссака Лейпцигнинг ҳужумини чиройли подкат билан тўхтатди.44

  • 43'

    Матич ҳужумда фол ишлатди.

  • 40'

    Лейпцигнинг узоқ давом этган ҳужумини Ангелино кучсиз зарба билан якунлади, Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

  • 37'

    Погбага нисбатан қўпол ўйналди

  • 34'

    Матич тирсаги билан рақибга қўполлик ишлатди, хакам вазиятни сариқ карточка билан якунлади.

  • 33'

    Ангелинонинг зарбасига Ван Биссака блок қўйди. Тўпни Де Хеа эгаллаб олди.

  • 32'

    Жарима тўпи Дайо Упамеканонинг қўполлиги билан якунланди.

  • 31'

    Погба рақибга тирсаги билан зарба берди, деб ҳисоблади қанот хаками. Бош рефере ҳамкасби фикрига қўшилди.

  • 30'

    Линделёф майдонн марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.

  • 27'

    Упамеканонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 26'

    Лейпциг ҳужумда, МЮ ҳимояда ишончли ўйнамоқда

  • 25'

    Лейпциг бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Матич тўпни узоқлаштирди.

  • 24'

    Нкунку қўлай вазиятни қўлдан бой берди. Де Хеадан супер сейв.

  • 23'

    Хакам ВАРга мурожаат қилди ва гол инобатга олинди.

  • 21'

    ГООООЛ! Погбадан тўпни қабул қилиб олган Гринвуд рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 17'

    Ван Биссакага қарши қўпол ўйналди.

  • 17'

    Фред Лейцигнинг қарши ҳужумини қайтарди.

  • 16'

    Тўп назорати: 43 : 57

  • 16'

    Гринвуд ҳужумда фол ишлатди.

  • 14'

    Марсьяль майдон марказида йиқитилди.

  • 13'

    Линделёф Лейпцигнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди.

  • 10'

    Марсьяль қанотдан ёриб кириб, Погбани тўп билан таъминлади, марказий ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Фред ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб Гринвудни тўп билан таъминлади, қанот ҳимоячиси ёш ҳужумни тўхтата олди.

  • 7'

    МЮ бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 6'

    Люк Шоу жаримадан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Фред кучли зарба билан дарвозага йўллади. бурчак тўпи.

  • 5'

    Поль Погбага қарши қўполлик ишлатилди.

  • 4'

    МЮ Лейпциг томонидан прессингга дуч келмоқда

  • 2'

    Лейпциг қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ Шоу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!