ЕЧЛ. Месси дебют голини урган баҳсда ПСЖ "Сити"ни илк бор мағлуб этди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида Гуйе тезкор гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда парижликлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.  74-дақиқада Мбаппенинг чиройли пасидан сўнг Лионель Месси дебют голини урди.

Маълумот учун, айни дамда 4 очко билан пешқадамга айланди, Гвардиола шогирдлари эса 3 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

  • 90+4'

    Баҳс якунланди! ПСЖ ўз майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучди

  • 90+3'

    Маҳрезнинг бу сафарги жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 90+2'

    Маҳрезнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    ПСЖнинг илк голи муаллифи Гуйе ўрнига Данилу туширилди

  • 87'

    Мбаппе рақиб жарима майдонига кирмоқчи эди, ҳимоячи қийинчиликсиз ундан тўпни олиб қўйди

  • 86'

    "Сити" футболчилари гол уриш илинжида шошмоқда.

  • 83'

    Бернарду Силва тўпни жарима майдони ичига узатди. Ҳимоячилар яна ишонли ўйнади. Бугун ПСЖ ҳимояси жуда яхши ҳаракат қилмоқда

  • 80'

    Маҳрез ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ тажриба етишмади. Яхшим позициядан ёмон зарба йўллади

  • 78'

    "Сити"да ҳам ўзгариш бўлади: Стерлинг ўз ўрнини Габриэль Жесусга бўшатиб берди

  • 78'

    Вератти ўрнига Вейналдум майдонга туширлиди

  • 77'

    Марко Верратти огоҳлантирилди

  • 73'

    ГОООООООЛ! Лионель Месси Мбаппенинг чиройли пасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди

  • 71'

    Де Бруёненинг зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 70'

    Фил Фоденнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари блоклади

  • 68'

    Жек Грилиш ўрнига Фил Фоден туширилди

  • 65'

    Неймар осонликчра рақиб жарима майдонига кириб борди, биро яқин масофадан дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 62'

    Ҳаммаси яхши Неймар ўйинни давом эттиради

  • 61'

    Неймар жароҳат олган бўлиши мумкин. Бразилиялик форвард майдонда ётипти

  • 58'

    Родри рақибнинг футболкасидан ушлаб қолди

  • 53'

    Мессининг стандартдан амалга оширган зарбасини ҳимоячилар бартараф этди

  • 51'

    Маҳрезнинг бурчак тўпидан узатган пасини ҳимоячилар қайтарди

  • 50'

    "Сити" футболчилари майда паслар орқали рақибнинг хатосини кўтмоқда

  • 47'

    Жек Грилиш  ҳужумда фол ишлатди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди!

  • 45+2'

    "Сити"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Стерлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 45'

    Маҳрезнинг бу сафарга узатмасини ҳам ҳимоячилар қайтаришга эришди

  • 42'

    Рубен Диаш иккинчи қаватда ҳаммдаан яхши ўйнаб бош билан зарба йўллади. Бироқ дарвозабон чиройли сейв билан уни қайтаришга эришди

  • 39'

    Жуда қўпол ўйнагани учун Кевин де Бруйне огоҳлантирилди

  • 38'

    Андер Эррера аниқ узатмани қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Зарба ўзи хоҳлагандек кучли чиқмади ва Эдерсон тўпни эгаллаб олди

  • 36'

    Нуну Мендешга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 35'

    Неймар қанотдан зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ. Эдерсон тўпни ўйинга киритиб беради

  • 33'

    Бернарду Силва марказдан дарвоза томон зарба йўллади. Бу Доннаруммага қийинчилик туғдирмади

  • 29'

    "Сити" бурчак тўпидан унумли фойдалан олмади. Маҳрезнинг узатмаси ноаниқ чиқди

  • 26'

    Стерлинг ҳаммадан баланд сакраб бош билан зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

  • 24'

    Канселу огоҳлантирилди

  • 23'

    "Сити" тўр назоратини ўз қўлига олди. Майда паслар билан навбатдаги ҳужумни бошлашмоқда

  • 20'

    Канселу тўпни рақиб жарима майдони ичига узатди, ҳимоячилардан бири ишончли ҳаракат қилиб уни узоқлаштирди

  • 16'

    Марезнинг узатмасини Доннарумма эгаллаб олди

  • 14'

    Андер Эррера тўпни олиб қўйишда қўполлик ишлатди

  • 13'

    Грилишнинг Силвага узатган паси жуда кучли  чиқди. Бернарду тўпга ета олмади

  • 11'

    Жоау Канселу рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 8'

    ГООООООЛ! Идриссе Гуйе кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очишга эришди

  • 5'

    Грилишнинг жарима майдони ичига узатган тўпи ноаниқ чиқди

  • 4'

    Жек Грилиш офсайдда қолиб кетди

  • 2'

    "Сити" футболчисининг хавфли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бирохдан сўнг куннинг маркази ўйини старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!