ЕЧЛ. Навбатдаги сенсация қайд этилди: "Лион" ярим финалда
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган охирги ўйин ҳам якунланди. Унда "Манчестер Сити" ва "Лион" клублари ўзаро беллашди. Қизғин курашлар остида кечган учрашув французларнинг 3-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Эдерсоннинг тўпга чиқишдаги хатосидан унумли фойдаланган Корне ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Кевин Де Брюйне тарози паллаларини тенглаштирди. Бироқ, 75-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Мусса Дембеле кўп ўтмай гол киритишга муваффақ бўлди. Кейинроқ 87-дақиқада унинг ўзи яна бир бор рақиб посбонини ранжитиб, жамоасига кейинги босқич чипталариини олиб берди.
Энди финал остонасида Руди Гарсия шогирдлари "Бавария" жамоасига қарши майдонда ҳаракат қилади.
- 90+5'
Ўйин якунланди. Сенсация қайд этилди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+3'
Де Брюйне яна бир бор жарима зарбасини ижро этди. Унинг зарбасини Лопеш қайтарди.
- 90+2'
Дембеле навбатдаги сафар рақиб посбони билан йлғиз қолиши мумкин эди. Аммо Ляпорт бу вазиятда базўр ҳафни бартараф этди.
- 90'
Денни Маккели учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди.
- 89'
Руҳий устунлик "Лион" томонга ўтиб кетди. Гвардиола шогирдларининг ҳаракатлари ўхшамаяпти.
- 87'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Захирадан тушган Дембеледан дубль! Эдерсоннинг қўпол ҳатосидан кейин Мусса "Сити" дарвозасига иккинчи бор йўл топа олди.
- 85'
Стерлинг нима қиляпти??? Жезуснинг идеал узатмасидан сўнг Стерлинг бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Бу вазият кейинчалик унга алам қилиши аниқ.
- 84'
Родри ўрнида Давид Сильва ўйинни давом эттиради.
- 82'
Марсал майдонда оёғини чангаллаб ётибди. Жезус унга қарши бироз қалтис ўйнаган эди.
- 80'
Ҳисобда ортда қолаётган "шаҳарликлар" катта куч билан олдинга ўтишмоқда. Уларга гол сув ва ҳаводек зарур.
- 79'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Мусса Дембеле дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва Эдерсон оёқлари орасидан тўпни йўллаб, тарози палласини ўз жамоаси томонига оғдирди.
- 78'
Жарима майдончасси ичида Стерлинг ўзидан ҳам қулай вазиятда турган Жезусни тўп билан таҳминлади. Аммо бразилиялик форвард тўпга мослаша олмади.
- 75'
Руди Гарсиядан иккиталик ўзгариш: бугун ўйини очилмаган Депай ўз ўрнини Мусса Дембелега бўшатиб берди. Қолаверса, Тете Дюбуани алмаштирди.
- 73'
Габриэль Жезуснинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини бу сафар ҳам "Лион" кипери қайтарди.
- 71'
Корне жарима майдончаси ичида рақиби билан елкама-елка кураш олиб борди. Уокер бу курашда устун келди.
- 69'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Стерлинг чап қанотда рақибини чалғитиб, марказга тўпни секингина узатди. Тўпга зарба берган Де Брюйне узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.
- 67'
Марказдан рейд уюштирган Де Брюйненинг йўллаган тўпи Денайерга тегиб қайтди.
- 65'
Бу сафар 22 метр узоқликдан жарима тўпини тепган Де Брюйненинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 63'
Марсалнинг узоқ масофадан берган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.
- 62'
"Лион" футболчилари тўп назоратини рақибга бутунлай топширмоқда. Улар учун прессингда ўйнаш қулай, шекилли.
- 60'
28 метр масофадан Де Брюйне жарима зарбасини ижро этди. Лопешдан навбатдаги ишончли ҳаракат.
- 58'
Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Родри ҳам сариқ карточка олди.
- 56'
Илк ўзгариш Гвардиола томонидан амалга оширди: Рияд Махрез Фернандиньо ўрнига майдонга туширилди.
- 55'
Гвардиола шогирдлари куч тўплаб, олдинга ўтмоқда. "Лион" эса қарши ҳужумда анча хавфли.
- 53'
Бир дақиқанинг ўзида Де Брюйне 2 бор бурчакдан тўп оширди. Иккисини ҳам ҳимоячилар зарарсизлантирди.
- 52'
Ҳаводаги курашда Жезуснинг елкасига чиқиб, тўпга зарба берган Марсело қўполлик ишлатди. Ҳакам ҳозирча жим.
- 50'
Жарима майдончаси олдида Де Брюйне товони билан тўпни Стерлингга етказиб берди. Бироқ улар бир-бирларини озгина тушуна олмади.
- 49'
Канселу ўз қанотида Какерени 2 маротаба алдаб, марказга юрди. Аммо жамоадошига ёрдамга келган Денайер ҳавфни бартараф этди.
- 47'
Токо Экамби тўпни рақибига теккизиб, майдондан чиқишига замин яратди. Бурчак зарбаси ишлаб олган французларнинг бу сафарги уриниши бесамар якунланди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Жамоалар майдонга қайтишди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
Бурчак зарбасини амалга оширган Де Брюйненинг пасини яна бир бор Корне узоқлаштирди. Бу таймнинг мантиқий якуни бўлиб ҳизмат қилди.
- 45+1'
Бўлим охирида Стерлинг яна бир бор ҳавфли вазият яратди. Аммо унинг узатмаси йўлига гол муаллифи Корне тўғаноқ бўлди.
- 45'
Арбитр биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.
- 43'
Ўнг қанотда рақибини финтига чалғитган Стерлинг қулай вазиятда турган Родрини тўп билан таъминлади. Испанияликнинг зарбасини Лопеш ушлаб олди.
- 41'
"Манчестер Сити" футболчилари қанотлар бўйлаб ўзаро паслар алмашмоқда.
- 39'
Де Брюйнедан яна ҳавфли зарба. Навбатдаги сафар ҳам Лопеш сейв ижро этди.
- 37'
Иккинчи қаватда тўп учун курашга киришган Фернандиньо ҳамда Ауар ўзаро тўқнашиб кетди. Иккиси ҳам майдонда ётибди. Аммо ҳавф йўқдек туюлмоқда.
- 35'
Канселудан кескин ҳаракат. Португалиялик ҳимоячи рақибини ортдан чалиб йиқитди.
- 33'
Гол кераклигини тушуниб турган Гвардиола шогирдлари олдинга ўтмоқда.
- 31'
Жарима майдончасига узатилган пасга чиқишда Лопеш хатога йўл қўйди. Унинг яқинида турган Гюндоган тўпга зарба йўллади. Кипер ўз айбини ювди.
- 29'
Қарши ҳужумни Ауарни чалиш орқали тўхтатган Фернандиньо огоҳлантирилди.
- 27'
"Шахарликлар"да яхши стандарт вазият юзага келди. Тўп олдига яқинлашган Де Брюйне ўткир бурчак бўлишига қарамасдан дарвозага зарба йўллади. Лопеш тўпни қайтарди.
- 24'
Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан бу вазиятдаги ўйиндан ташқари ҳолатни текширишни сўради. Офсайд йўқ эканлиги тасдиқланди.
- 24'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Корне бўш қолган дарвозани айланма зарбаси билан ишғол этди. Эдерсон бу вазиятда ожиз қолди.
- 21'
Стерлинг ва Денайернинг спринтерлик баҳсида бельгиялик ҳимоячи устун келди. Гарчи, тўп Рахимда қолган бўлса-да, вазият бартараф этилди.
- 20'
Де Брюйне ноаниқ узатмаси сабабли қарши ҳужумни барбод қилди.
- 18'
Жамоалар ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Тўп майдон марказида.
- 15'
Майдон марказида Ауарга нисбатан Де Брюйне бироз қалтис ўйнади. Бош ҳакам Денни Маккели бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 14'
Ҳозирча, жамоалар ўзаро мослашув жараёнини ўтамоқда.
- 12'
Канселунинг оёғига ортдан зарба берган Дюбуа мариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 10'
Жарима майдончаси ташқарисидан Марсело кучли зарба берди. Эдерсон тўпни эгаллаб олди.
- 7'
Ўз услубига монанд "Сити" вакиллари тўп назоратини қўлга олди.
- 5'
Руди Гарсия шогирдларидан ҳам яхши ҳужум: Депайнинг жарима майдончаси ичига ҳаводан пас оширди. Уокер тўпни гавдаси билан Эдерсонга ташлаб берди.
- 3'
Илк хавфли вазият: Стерлинг қанотдан ёриб қирган ҳолда, марказга узатма амалга оширди. Французлар ҳимоячиси Марсал эса бу режани олдиндан сезди ва тўпни қайтарди.
- 1'
Илк дақиқадаёқ "Лион" футболчиси катта тезлик намойиш этди. Аммо иккинчи ҳимоячи ҳавфни бартараф қилди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Ўйин коронавирус қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
- 0'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! Яна бир бор бизни танлаганингиздан бахтиёрмиз.
Фикрлар