
ЕЧЛ ўйинлари Асторининг хотираси учун сукут сақлаш билан бошланади
УEФА вакиллари ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувлари ва Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки беллашувлар “Фиорентина”нинг бевақт вафот этган сардори – Давиде Астори хотираси шарафига бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Бу ҳафта ЕЧЛда 4, Европа лигасида эса 8 та ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Астори 4 март куни юраги тўхтаб қолганлиги боис, вафот этган эди.
Фикрлар