ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан сўнгги жамоа номи маълум
Европа чемпионлар лигаси "F" гуруҳида қолдирилган 6-тур ўйини бўлиб ўтди. Унда "Аталанта" ва "Вильярреал" ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда испан клуби 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Бергамоликлар сафида Сапата ва Малиновский гол урди. "Сариқ сув ости кемаси" таркибида Гренувелд ва Капу рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шундай қилиб, "F" гуруҳида "Вильярреал" МЮдан кейинги иккинчи плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. "Аталанта" эса иштирокини Европа лигасида давом эттиради.
Фикрлар