ЕЧЛ.

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Реал" - "Аталанта" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Реал Мадрид

  • Карим Бензема 34'
  • Серхио Рамос 60'
  • Марко Асенсио 85'

UEFA ЧЛ Финал бочқичи 1/8 финал

17/03/2021, 00:00

3
:
1
Тугади

Аталанта

  • Луис Муриэль 83'

Стадион: Alfredo Di Stefano 0 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Мадридликлар сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда. 

  • 90+2'

    Родригонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Модрич огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 87'

    Италияликлар уюштираётган кетма-кет ҳужумлар бесамар якунланмоқда.

  • 85'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" 2 та гол фарқини тиклади!

    Ҳозиргина майдонга тушган Асенсио яқин бурчакка йўллаган зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 84'

    Федерико Вальверде ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди.

  • 83'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобни қисқартирди!

    Жаримадан зарба берган Луис Муриель дарвозанинг юқори бурчагига тўп киритди.

  • 81'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда меҳмонлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 79'

    Бергамоликлар фаоллик намойиш этишда давом этяпти. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишнинг иложи бўлмаяпти.

  • 77'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Кроос огоҳлантирилди.

  • 76'

    Дуван Сапатанинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 74'

    Гапсерини шогирдларининг ҳужумлари тобора хавфлироқ тус олиб бормоқда.

  • 71'

    Зидан шогирдлари тўпни рақибга топшириб, қарши ҳужумда ўз оманини синаб кўряпти.

  • 68'

    Винисиус Жуниор ўз ўрнини Родригога бўшатиб берди.

  • 66'

    Бергамоликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 64'

    Рамос ўрнига Эдер Милитао ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    Рафаэль Толои ўз ўрнини Хосе Луис Паломинога бўшатиб берди.

  • 60'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Пенальтини Серхио Рамос аниқ ижро этди. Ўзидан чап томонга зарба берган футболчи ҳисобни ишончи кўринишга келтирди.

  • 58'

    Рафаэль Толоига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 58'

    Жарима майдонига ёриб кирган Жуниор қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 57'

    "Аталанта"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Гозенс ўрнига Йосип Иличич майдонга тушди.

  • 55'

    Робин Гозенсга тиббий ёрдам керак

  • 54'

    Мендининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 52'

    Бир неча рақибини алдаб, жарима майдонига ёриб кирган Винисиус яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Ўта қулай имконият қзлдан кетди.

  • 51'

    Муриелнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 48'

    Майдон эгалари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам тўпни назорат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Руслан Малиновскининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 41'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 39'

    Жимситига қарши қўполлик ишлатган Вальвердега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Начо рақиб жарима майдони ичида ётибди. Унга шифокорлар ёрдам керакка ўхшайди.

  • 36'

    Гол ўтказиб юборган бергамоликлар фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Модричнинг ўта қулай узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Бензема дарвозабонни жазолади. Спортьеллонинг хатоси қимматга тушди.

  • 32'

    Майдон эгалари орқа чизиқда тўпни назорат қиляпти. Яқин масофадан берилаётган паслар аниқ бормоқда.

  • 30'

    Жарима майдонига катта тезликда кирган Винисиус муозанатни сақлай олмади ва йиқилиб тушди.

  • 28'

    Лука Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 27'

    Бензема билан комбинация уюштирган Жуниорнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни ҳимоячи қайтарди. Жимситидан сейв!

  • 25'

    Майдон марказида Лукас Васкесга нисбатан қоида бузилди.

  • 23'

    "Реал" майда паслар билан навбатдаги ҳужумини уюштирди. Аммо рақиб тўпни олиб қўйди.

  • 21'

    Луис Муриелнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 19'

    Чуқур прессинг уюштирган "Аталанта" футболчиси Куртуани хато қилишга мажбур қилди.

  • 18'

    Зидан шогирдлари позицион ҳужум ташкил этишда давом этяпти.

  • 16'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Жимсити дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 14'

    Ферлан Менди билан курашга кирган Толоига нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 13'

    Жарима майдони ичида Рамос рақибини тўхтатишга эришди. Серхио тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 11'

    Вальвердени усталик билан алдаб ўтган Пашалични Варан зарарсизлантирди.

  • 9'

    Каземиронинг узатмасидан кейин тўпга Жуниор ета олмади.

  • 8'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Винисиус йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.

  • 7'

    Тибо Куртуа жамоадошлари узатган баъзи тўпларни босим натижасида шунчаки тепиб юборишга мажбур бўляпти.

  • 5'

    Бергамоликлар эрта прессинг уюштиряпти. Бу "қаймоқранглилар"га муаммо туғдирмоқда.

  • 3'

    Илк зарбани меҳмонлар амалга оширди. Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа ушлаб олди.

  • 2'

    Мадридликлар дастлабки дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛ мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар