ЕЧЛ. "Реал" сўнгги дақиқаларда "Спортинг"ни мағлубиятга учратди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури бўлиб ўтди. 

Тур доирасида "Спортинг" ўз майдонида "Реал Мадрид" билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз кечган ўйинда мадридликлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг 29-дақиқасида Рафаэль Варан ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Адриен Силва пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. 

"Реал"га ғалаба келтирган гол муаллифи 87-дақиқада Карим Бензема бўлди. 

"Спортинг" – "Реал Мадрид" 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 29 Варан, 1:1 – 80, пенальти Адриен Силва, 1:2 – 87 Бензема.

"Спортинг" – Руй Патрисиу, Жоау Перейра, Коатес, Рубен Семеду, Зегелар, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Бруно Сезар (Кэмпбелл, 62), Адриен Силва, Руис (Скелотто, 67), Дост (Андре, 77).

"Реал Мадрид" – Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело (Коэнтрау, 71), Модрич, Ковачич, Васкес, Иско (Бензема, 67), Бэйл (Асенсио, 58), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Марсело (40), Руис (57), Ковачич (64), Кэмпбелл (90), Андре (90).

Четлатиш: Жоау Перейра (64).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!