ЕЧЛ: Россия клуби "Атлетико"дан очко тортиб олди
Иккинчи ўрин учун кураш давом этади.
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Атлетико" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекди.
Ўйин "матрасчилар"нинг устунлигида ўтди, бироқ "Локомотив" дарвозабони Гильерме бир қанча сейвлари билан дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
А гуруҳида 4 турдан сўнг "Атлетико" 5 очко билан иккинчи поғонада қолди. "Локомотив" эса, 4 турда учта дуранг ва бир мағлубият билан учинчи ўринни банд этди.
Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Атлетико Мадрид | UEFA ЧЛ "A" гуруҳи 4-тур 26/11/2020, 01:00
0 :0 ![]() Тугади | Локомотив Москва |
Стадион: Estadio Wanda Metropolitano 0 томошабин Бош ҳакам: Slavko Vincic |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар