ЕЧЛ. "Севилья" ўз майдонида "Боруссия" Дортмундга ютқазиб қўйди, "Ювентус" эса "Порту" майдонида енгилди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки баҳсида “Севилья” ўз майдонида “Боруссия” Дортмундни қабул қилди.

“Роман Санчез Писхуан” стадионидаги беллашув голларга бой ва муросасиз бўлди. Якунда 2:3 ҳисобида немис грандининг қўли баланд келди. Шу куни, “Боруссия” сафида голларни Маҳмуд Дауд (19') ва Эрлинг Холанд (27', 43') киритди. “Севилья”нинг голларига Сусо (7') ва Люк де Йонг (84') муаллифлик қилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 март куни бўлиб ўтади.

Ушбу босқичдан ўрин олган яна бир беллашув "Драгао" стадионида "Порту" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасида кечди.

Мезбонлар туринлик рақибларига бўш келмади ва якунда 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Порту" сафида голларни Мехди Тареми (1') ва Мусса Марега (46') киритган бўлса, "Ювентус"нинг ягона жавоб голига Федерико Кьеза (82') муаллифлик қилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!