ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "Шахтёр" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Меҳмонлар бурчак тўпидан ҳам наф чиқара олмади.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда ҳам мадридликлар ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Крооснинг стандартдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 86'

    Ғалаба қозонаётган мезбонлар ҳамон тўпга эгалик қиляпти.

  • 84'

    "Шахтёр" сафида ўзгариш: Коваленко ва Дентиньо майдонни тарк этди. Улар ўрнига Алан Патрик ҳамда Дос Сантос Педро ўйинга қўшилди.

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Шахтёр" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Манор Соломон жарима майдони ташқарисидан яқин бурчакни аниқ нишонга олиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 80'

    Асенсионинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 79'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Винисиус тўпни олдирди. У жамоасининг навбатдаги бесамар ҳужумига сабаб бўлди.

  • 77'

    Иско, Мариано ва Винисиус ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Эдегор, Бензема ва Родриго захирага олинди.

  • 75'

    Мендининг зарбасидан кейин тўпни Трубин ушлаб олди.

  • 74'

    Марлос ва Тайсон майдонни тарк этди. Улар ўрнига Майкон ҳамда Манор Соломон ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Зидан шогирдларида мақсадсиз паслар бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Бирорта мадридлик футболчи рақиб жарима майдонида хавф туғдира олмаяпти.

  • 71'

    Тетенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

  • 69'

    "Реал" катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироз аксарият ҳужумлар хавфли чиқмаяпти.

  • 67'

    Коваленконинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Варан қайтариб қолди.

  • 66'

    Карим Бензема воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 64'

    Каштру шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда.

  • 62'

    "Кончилар" фаолликни оширди. Ўйин тизгини мезбонлар томонга ўтяпти.

  • 60'

    Дентиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унга нисбатан Варан қоида бузган эди.

  • 59'

    "Реал" дарҳол реакция билдира олди: Крооснинг стандартдан узатган тўпини Варан дарвозага йўллади. Дарвозабон яна тўпни ушлаб олди.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Шахтёр" ҳисобни очди!

    Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Дентиньо дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 55'

    "Қироллик клуби" позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

  • 53'

    Васкесни усталик билан алдаб ўтган Тайсон зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди.

  • 52'

    Жарима майдони марказига еткаилган тўпни Начо дарвозага йўллади. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 50'

    Бенземанинг зарбасини бу сафар ҳам дарвозабон ушлаб олди.

  • 49'

    Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Бироқ Степаненко тўпни жамоасига олиб берди.

  • 47'

    Бўлимни фаолроқ бошлаган "Реал"нинг ҳужуми Вараннинг ноаниқ узатмасидан кейин тўхтаб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Мендининг узатмасидан кейин Бензема бирга-бир вазиятга чиқиб бориши учун тезлик етмади.

  • 45+2'

    Эдегорнинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 45+1'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга зарба бериш учун Начо рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Мадридликлар ҳужумларни якунлашда қийналмоқда. Якуний зарбадан дарак йўқ.

  • 41'

    Асенсио жарима майдонига омадсиз пас оширди. Тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.

  • 39'

    Тайм сўнгига келиб мезбонлар ҳам фаолликни оширди. Улар тез-тез олдинга ўтмоқда.

  • 37'

    Рақибини алдаб ўтган Родриго қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Реал"да стандарт вазият юзага келди.

  • 36'

    Қанотдан узатилган тўпни Куртуа хотиржам ушлаб олди.

  • 34'

    Майдон эгаларининг камсони ҳужумларидан бири Матвиенконинг хатоси туфайли барбод бўлди.

  • 32'

    "Қаймоқранглилар" рақибни майдон марказидан ўтказмаяпти. Дарҳол прессинг уюштириб, тўпни олиб қўйишмоқда.

  • 30'

    Асенсио ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Трубин бу сафар ростмана сейв ижро этди.

  • 29'

    Эдегорнинг узатмасидан сўнг Начо зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 28'

    "Шахтёр" дарвозабони ва ҳимоячиси орқа чизиқда қўпол хатога йўқ қўйди. Тўп мадридликларда.

  • 27'

    Менди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 26'

    Асенсио ва Эдегор яхши комбинация уюштирган эди. Бироқ Марконинг сўнгги узатмаси шеригигача етиб бормади.

  • 25'

    Жуниор Мораес ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Дентиньо ўйинга қўшилди.

  • 23'

    Васкеснинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 22'

    Асенсио рақиби билан тўп учун курашда йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятда қўполлик йўқ деб топди.

  • 19'

    "Кончилар" марказда тўпни назорат қилмоқда. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 17'

    Жуниор Мораесни махсус машинада майдондан олиб чиқишди. Бироқ унинг ўзи яна майдонга қайтмоқчи.

  • 15'

    Варан билан тўқнашган Жуниор Мораесга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 14'

    Жамоадошининг хатосини Варан қоида бузиш эвазига тўғирлади. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Мораесни Рафа тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 13'

    Зидан шогирдлари эрта прессинг уюштириб, рақибни тўпсиз қолдирмоқда.

  • 11'

    Бензема жарима майдони яқинидан зарба берди. Тўп дарвозабон турган позицияга борди ва Трубин уни қайтарди.

  • 10'

    Васкес ҳужумда қоида бузди. Мезбонлар энди позицион ҳужум бошлайди.

  • 8'

    Тетенинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Родригонинг узатмаси Эдегоргача ўтмади. Ҳимоячилар хавфли вазиятнинг олдини олди.

  • 5'

    Илк хавфли вазият "Реал" ижросида: Асенсионинг яқин масофадан берган зарбаси устунга тегди.

  • 3'

    Коваленко рақиб жарима майдонида тўпни қўли билан тўхтатди. Ҳакам тўпни меҳмонларга қайтариб берди.

  • 1'

    Дастлабки дақиқадаёқ мадридликлар олдинга ўтди. Қанотда катта масофа босиб ўтган Родриго марказга тўп оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг жозибадор мадҳияси янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!