ЕЧЛ. "Сити" Мадрид клубидан устун келди. Ярим финалда уларни бошқа Мадрид клуби кутмоқда

Европа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.

Икки ўйин натижасига кўра 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "шаҳарликлар" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. "Атлетико" чорак финалда ўз юришини тўхтадиган бўлди.

Ярим финалда Гвардиола шогирдлари "Реал" Мадридга қарши саф тортади.

  • 90+10'

    Учрашув якунига етди. Ўйинда ҳисоб очилмади. "Сити" умумий 1:0 ҳисобидаги устунлик эвазига ярим финалга йўл олди.

  • 90+6'

    Каррасконинг жаримадан йўллаган ажойиб зарбасини Эдерсон бартараф этди.

  • 90'

    Учрашувга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90+1'

    Хакам "Атлетико" футболчиси Фелипега ортиқча қўпол ҳаракати учун қизил карточка кўрсатди.

  • 89'

    Майдонда футболчилар бир-бири билан тортишиб кетди. 

  • 87'

    "Атлетико" рақиб жарима майдони олдида хавфли вазиятлар яратмоқда. Бироқ мадридликлар ҳамон гол ура олганича йўқ.

  • 83'

    Суарес қулай вазиятда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужумнинг якунланишига сабаб бўлди.

  • 80'

    Маркос Льорентега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Корреанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    "Атлетико" ўйинчилари бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 73'

    Кайл Уокер ўрнига Натан Аке баҳсга қўшилди.

  • 69'

    "Атлетико" таркибида бир йўла 3 ўзгариш амалга оширилди. Гризманн, Коке ва Лоди ўрнига энди Карраско, Де Пауль ва Корреа учрашувни давом эттиради. 

  • 65'

    "Манчестер Сити" таркибида ўзгариш. Кевин Де Брюйне ўрнига Рахим Стерлинг майдонга тушди.

     

  • 64'

    Икки жамоа мураббийлари ҳам ўйин давомида эмоцияларини яшириб тура олмаяти. 

  • 61'

    Гвардиола шогирдлари майда паслар билан янги ҳужум ташкиллаштиришга уринмоқда. 

  • 59'

    "Матрасчилар" аста-секин ҳужумлар сонини кўпайтириб боромоқда. 

  • 57'

    "Сити" рақиб майдонида кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 53'

    Рейнилдонинг узатмасига Жоау Фелиш улгурмади. Ушбу вазиятда офсайд борлиги ҳам қайд этилди.

  • 50'

    Майдон марказида Жоффре Кондогбиага нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 47'

    Мезбонлар иккинчи бўлимни шиддатли ҳужумлар билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонлар яна бир маротаба бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 41'

    Махрезнинг қанотдан амалга оширган рейдидан сўнг йўллаган зарбаси "Атлетико" ҳимоячиларига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 38'

    Симеоне шогирдлари рақиб майдонида прессинг уюштирмоқда.

  • 35'

    Мезбонларнинг ҳужумлари узатмалардаги хатолар сабаб охиригача етмай қоляпти. 

  • 31'

    "Атлетико" худди биринчи ўйин каби "қамал" остида қоляпти.

  • 28'

    "Шаҳарликлар" рақиб дарвозасига бир неча марта зарба йўллади. Бироқ тўп йўлига мезбонлар ҳимоячилари тўғаноқ бўлди.

  • 23'

    Икки жамоада ҳам майда хатолар кузатилмоқда.

  • 20'

    Учрашувда темп ошиб бормоқда. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар ташкил қиляпти. Бироқ якуний зарба берадиган футболчи икки жамоада ҳам топилмаяпти. 

  • 18'

    "Манчестер Сити" тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 15'

    Ҳаммаси жойида. Филь учрашувни давом эттиради.

  • 14'

    Фоден ўз ўрнини Жек Грилишга бўшатиб бериши мумкин. Унинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин.

  • 12'

    Филь Фоденга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 9'

    Бурчак зарбаси меҳмонлар фойдасига.

  • 4'

    Жамоалар ҳозирча тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 1'

     

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

     

    ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Атлетико" - "Манчестер Сити" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!