ЕЧЛ. Супер голлар киритилган ва жамоалар "қувлашмачоқ" ўйнаган учрашув жанговар дуранг билан якунланди

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Реал" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Бернарду 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Камавинга беллашувда мувозанатни тиклади. 14-дақиқада эса Родриго жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимни ишончли ўйин билан бошлаган "шаҳарликлар" Фоден ва Гвардиолнинг супер голлари билан ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Бироқ бу якун эмасди. 79-дақиқада Вальверде Винисиуснинг супер узатмасидан сўнг тўпни "Сити" дарвозасига жойлаб қўйди. 

Ярим финал йўлланмаси соҳиби бир ҳафтадан сўнг "Этиҳад"да ҳал бўлади.

  • Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
  • Чорак финал

Реал Мадрид

  • Rodrygo 14'
  • Rúben Dias 12'
  • Federico Valverde 79'
Тугади
3 : 3

10.04.2024 00:00

Манчестер Сити

  • Josko Gvardiol 71'
  • Phil Foden 66'
  • Bernardo Silva 2'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!