ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион": Матнли трансляция

  • 90+6'

    Бош ҳакам Цваер финал хуштагини чалди. "Ювентус" чорак финал йўлланмасидан қуруқ қолмоқда. Қизиқарли баҳс учун маьнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+6'

    "Юве" вакиллари охирги кучлари қолгунча ҳаракат қилишмоқда.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқалар Гарсия шогирдларининг мардонавор ҳаракатлари билан эсда қолмоқда.

  • 90+3'

    Бурчак зарбасини ҳам "Лион" футболчилари қайтаришди.

  • 90+2'

    Жарима майдончаси яқинидан жарима тўпини тепган Роналдунинг зарбасини жонли девор бартараф этди.

  • 90'

    Баҳсга 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Яна сариқ карточка: бу сафар рақибнинг ҳавфли қарши ҳужумини тўхтатган Марсал ҳам огоҳлантирилди.

  • 87'

    Ўйин сўнгига келиб, футболчилар асабларини жиловлай олмаяпти. Максенс Какере ҳам сариқ картояка олди.

  • 84'

    Майдонни эрта тарк этган Дибала позициясини Марко Оливьери тўлдирди.

  • 83'

    Сон мушакларида қаттиқ оғриқ сезган Дибала майдодан чиқиб кетди.

  • 81'

    Бош ҳакам қарорларини муҳокама қилганлиги учун "Ювентус" мураббийи Сарри ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 79'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Максвелл Корне ҳам огоҳлантирилди.

  • 76'

    Ўйин вақтини чўзганлиги учун меҳмонлар посбони Лопеш жазоланди.

  • 74'

    Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар францияликлар фаоллигини оширишди.

  • 70'

    Туринликлар ҳам иккиталик ўзгаришни амалга оширди: Дибала ва Данило ўрнига Бернардески билан Куадрадо ташланди.

  • 67'

    "Лион" сафида иккита ўзгариш: Депай ва Токо-Экамби майдондан олинди. Уларнинг ўрни Мусса Дембеле ҳамда Рен-Аделаид томонидан тўлдирилди.

  • 64'

    Голдан руҳланган "Юве" вакиллари ҳужумларни кучайтирмоқда.

  • 61'

    Майдонда ҳаракат қилган Пьянич ўрнига Аарон Рэмзи тушди. Меҳмонларда ҳам ўзгариш: Денайер ўз ўрнини Андерсенга бўшатиб берди.

  • 60'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Криштиану узоқ масофадан дарвоза тўрини ишғол этди.

  • 57'

    Ҳужумга ўтган "Лион" футболчилари ўз имкониятларини зарба билан якунлашди. Бироқ ноаниқ.

  • 54'

    Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик Сарри шогирдларида. Меҳмонлар прессинг қилишмоқда.

  • 52'

    Жарима майдончасига берилган узатмани Лопеш қўллари билан уриб юборди.

  • 50'

    Куадрадонинг диагонал узатмасига Сандро ета олмади.

  • 49'

    Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужуми Бонуччи томонидан тўхтатилди.

  • 48'

    Навбатдаги офсайд, Игуаин бироз илдамлаб кетди.

  • 46'

    Роналдунинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+4'

    Бўлимни Роналдунинг рақибдан илгарилаб кетиши билан якунламоқдамиз.

  • 45+3'

    Жамоалар танаффусни интизорлик билан кутишмоқда. Паслар, техник ҳаракатлар деярли ўхшамаяпти.

  • 45+2'

    Тайм якунини францияликлар фаолроқ ўтказишмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ўйин анча асабий руҳда кечмоқда: Бентанкур ҳам огоҳлантирилди.

  • 43'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп ёнига яқинлашган Роналду дарвозабонни чалғита олди ва ҳисобни тенглаштирди.

  • 42'

    Депайга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 42'

    Пьяничнинг зарбасини Депай қўллари билан тўхтатиб қолди. Цваер эса ҳеч иккиланмай пенальти белгилади.

  • 40'

    Лопешдан супер сейв! Криштианунинг ажойиб зарбасини меҳмонлар кипери қайтара олди.

  • 38'

    Жарима майдончаси ёнгинасида Бентанкурни йиқитган Дюбуа сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 37'

    Игуаиннинг бош билан берган зарбасини Лопеш ҳотиржам ушлаб олди.

  • 36'

    Яқин масофадан жарима тўпини ижро этган Роналдунинг зарбаси жонли девор томонидан зарарсизлантирилди.

  • 35'

    Жарима майдончаси чизиғи олдида Рабьога нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 34'

    Ҳозирча, учрашувнинг энг фаол футболчиси Уссем Ауар.

  • 32'

    "Лион" ҳимоячилари сунъий офсайд яратишда адашмаяпти. Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 31'

    Қанотдан хавфли имконият яратаётган Ауарни Куадрадо қоидага зид равишда тўхтатиб қолди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 29'

    Депай билан Ауар бир-бирларини тушунмади. Вазият тўп йўқотилиши билан якунланди.

  • 28'

    Иккинчи қаватда тўқнашув: Де Лигт рақибини итариб юборди.

  • 26'

    Феликс Цваер футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди. Кулинг брек.

  • 25'

    Рақиб жарима майдончаси ичида Роналду фоал ҳаракат қилмоқда. Бироқ у яхши қўриқланяпти.

  • 23'

    Майдоннинг рақиб учун ажратилган қисмида "Лион" футболчилари тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 21'

    Пьяничнинг узатмаси самарасиз якунланди.

  • 20'

    Қанотдан ёриб кирган Бернардески рақиб посбонини ҳам алдаб, дарвозага аниқ зарба йўллади. Бироқ тўп йўлига Марсело тўғаноқ бўлди.

  • 19'

    Ауар ҳуштак чалингандан сўнг тўпни тепиб юборди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 17'

    Гол муаллифи майдон марказида Куадрадони чалиб йиқитди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 16'

    Роналду яна бир бор воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 14'

    Қийин вазиятда қолган туринликлар олдинга ўтишмоқда.

  • 12'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Пенальтини Депай "Паненка" услубида ижро этиб, ҳисобни очди.

  • 10'

    Ауар катта тезликда жарима майдончасига ёриб кирди. Уни чалиб йиқитишди. Натижада, Цваер 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 9'

    Илк бурчак тўпини францияликлар амалга оширди. Вазият бой берилди.

  • 9'

    Ауарнинг зарбаси ҳавфли тус олди. Шенсний ўз ўрнида.

  • 7'

    Руди Гарсия шогирдлари олдинга ўтишга шошилмаяпти. Тўп назоратини меҳмонлар қўлга олишга уриняптилар.

  • 5'

    Бир вақтнинг ўзида Бонуччи ва Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 4'

    Алекс Сандрога нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида жарима зарбаси белгиланди. Пьяничнинг узатмаси ҳавфли бўлди.

  • 3'

    "Ювентус"нинг позицион ҳужумини Денайер бартараф этди.

  • 1'

    Илк ҳужумни мезбонлар уюштиришди: Игуаиннинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонда сафланишди. Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!