ЕЧЛ. "Зенит" - "Боруссия" Д: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Зенит" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларни "Зенит" ҳужумда ўтказмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Энди "Зенит" ҳужумга ўтмоқда. Аммо хавфли зарбадан дарак йўқ.
- 85'
Яқин масофадан Азмун кучли зарба берди. Ҳимоячига тегган тўп ўз кучини йўқотиб, дарвозабон қўлига келиб тушди.
- 82'
Марказга оширилган тўпни Азмун дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 80'
Малком ва Оздоев ўрнига Караваев ҳамда Кругавой ўйинга қўшилди.
- 78'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Жарима майдони ташқарисидан Витцелнинг йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 77'
Венделнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 75'
Азмунга қулай позициядан зарба беришга "Боруссия" ҳимоячилари имконият бермади.
- 72'
Хуммельс ва Пишек ўрнига Санчо ҳамда Загаду туширилди.
- 70'
Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.
- 68'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни тенглаштирди!
Дарвозабондан қайтган тўпни Пишшек дарвозага йўллади.
- 65'
"Боруссия" катта иштиёқ билан ҳужумга ўтяпти. "Зенит" ҳимоясига осон бўлмаяпти.
- 63'
Азмуннинг узатмасидан кейин Вендел ноаниқ зарба берди.
- 61'
"Зенит" сафида ҳам ўзгариш: Дзюба ҳамда Вендел Дриусси ва Кузяевни алмаштирди.
- 58'
Пасслак ва Брандт ўз ўрнини Мукоко ҳамда Рейна ўйинга қўшилди.
- 57'
Беллингемнинг узатмасиддан кейин Азар тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 54'
Ўйин темпи бироз пасайди. Ўзгаришлар вақти келган кўринади.
- 52'
Торган Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 49'
Фавр шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан тўпни ушлаб турибди.
- 47'
Бўлимни ҳужум билан бошлаган мезбонлар яқин масофадан хавфли зарба берди. Кузяевнинг яқин масофадан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
- 44'
Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради: Ройснинг зарбаси устундан қайтди.
- 42'
Жуд Беллингемнинг бош билан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 40'
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ҳужум уюштирмоқда. Бироқ вазиятлар зарбагача етиб бормаяпти.
- 37'
Далер Кузяев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 35'
"Боруссия"га ҳужумларини якунловчи футболчи етишмаяпти. Дортмундликлар ҳужумга нуқта қўйишда оқсамоқда.
- 33'
Азмун бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.
- 30'
Петербургликлар ҳимояда ҳаракат қилиб, қарши ҳужум билан рақибни жазоламоқчи.
- 28'
Жамоалар ўйинни фаол суръатда давом эттирмоқда. Тўп деярли марказда турмаяпти.
- 25'
Майдон эгалари жарима майдонига оширилаётган тўпларни таваккал қилмай, дарҳол майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда. Эҳтиёткорлик қарши ҳужумга ўтишдан кўра устун келяпти.
- 23'
Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширди. Жарима майдонига узатилган пас хавфли чиқди. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 21'
Ройс яқин масофадан зарба беригиша ҳимоячилар тўсқинлик қила олди. Яхши вазият бартараф этилди.
- 20'
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.
- 18'
Меҳмонлар голга дарҳол реакция билдира олди. Торган Азарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 16'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Зенит" ҳисобни очди!
Себастьян Дриусси жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади. Жарима майдони ичидан берилган зарба кичик рекашет натижасида дарвоза тўридан жой олди!
- 15'
Малкомнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 14'
Петербургликлар марказда тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
- 12'
Азмун жамоасининг ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.
- 10'
Жарима майдони яқинида Эмре Жанга нисбатан қоида бузган Азмун огоҳлантирилди.
- 10'
"Боруссия" кетма-кет уч бор бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Барчасида мезбонлар хавфни бартараф этди.
- 9'
Жарима майдонига узатилган тўпни "Зенит" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 7'
Кузяевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 5'
Жамоасининг узоқ вақт давом этган ҳужумини Брандт ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.
- 4'
"Боруссия" тўпни назорат қилиб, позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 2'
Ўйинни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Бироқ вазият зарбага қадар етиб бормади.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг жарангдор мадҳияси янгради! Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар